Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Маърифат фидойиларига эҳтиром


Навоий шаҳридаги "Хурсанд" тўйхонасида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан 600 нафарга яқин соҳа фидойиларига байрам дастурхони ташкил қилинди.

Унда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, мактаб­лар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагоглари, спорт мураббийлари иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокими, сена­тор К. Турсунов ўқитувчи ва му­раб­бийларни табриклаб, мустақил­лик йилларида юртимиз ёшларини ҳеч кимдан кам бўлмаган, соғлом ва мустақил тафаккурли инсонлар этиб камолга етказиш шиддатли давр талабига ҳамоҳанг тарзда давом эттирилаётганлиги ҳақида гапирди.

Тадбирда давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлган устоз­лар, соҳа фидойиларидан бир гу­руҳи вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақ­дирланди.

— Спортни ривожлантириш, жа­ми­ятимизда соғлом турмуш тарзи­ни кенг қарор топтириш, аҳоли, ай­ниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белги­ланди, — дейди вилоят ҳокимлиги­нинг фахрий ёрлиғини олган На­воий олимпия захиралари коллежи­нинг дзюдо кураши бўйича мураб­бийи Ис­моил Қурбонов. —Ўтган йил­лар давомида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу ша­роитларни яратиб берган дав­лати­мизга ҳар қанча хизмат қилсак арзийди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга йўлла­ган байрам табригида "Сизларнинг барчангизга ҳеч қачон узиб бўл­майдиган қарздорлик ҳисси би­лан таъзим қиламиз. Буюк Али­шер Навоий бобомиз айтганлари­дек, дунёнинг бор бойлик ва ха­зи­наси билан ҳам сизларнинг олижаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш ав­лод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш эта­диган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгала­ридир", деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож­лантиришнинг бешта устувор йўна­лиши бўйича Ҳаракатлар стратегия­си­да узлуксиз таълимни янада ри­вож­лантириш, ўқув масканларини қуриш, реконструкция қилиш, мак­табгача таълим муассасалари тар­моғини кенгайтириш, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифаларни ҳаётга изчил жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессия­сида ёш авлоднинг таълим-тарбия­сига алоҳида тўхталди, — дейди ви­лоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Нурбек Улуғбердиев. — Ун­да ўғил-қизларнинг ҳуқуқ ва ман­фаат­лари, ижтимоий ҳимояси, улар­нинг келажаги ҳақида билдирган амалий таклифлари мамлакатимиз­да ёшларга қаратилаётган улкан эътиборнинг яна бир амалий ифо­да­сидир. Чуқур таҳлилий-илмий ён­дашувга асосланган бу ғоя ва ташаб­буслар юртимиз педагогларини ёш авлод тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам улканроқ масъулият, янада ҳуш­ёрлик ва огоҳлик билан ёндашувга чорламоқда.

Тадбирда жонажон Ватанимизни, тинчлик-осойишталикни, ёшлик ва муҳаббатни, устозларга эҳтиромни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 116 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus