Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Мактабгача таълим янада такомиллашади


Халқимизда "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир", деган ҳикмат бор. Болаликда ўрганган одат ҳам инсон онгига шундай мустаҳкам ўрнашиб қолади. Доноларимиз ёшликни баҳорга қиёслайди. Зеро, бу фаслда ерга тушган ҳар қандай уруғ гуркирайди. Олтин кузда йиғилиб, қиш учун захира қилинадиган ҳосил салмоғи ҳам кўкламдаги меҳнатга боғлиқ.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўт­ган даврда мамлакатимизда мактабгача таълимни ривож­лан­тириш ва самарали фао­лият кўрсатишига қаратилган қа­тор норматив-ҳуқуқий ҳуж­жат­­лар қабул қилинди ҳамда комплекс чора-тадбирлар амал­га оширилди. Давлат раҳ­бари томонидан 2017 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Мак­табгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг амалга ошири­ли­ши юртимизда мактабгача таъ­лим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, улар­нинг инфратузилмаси ва мод­дий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш имконини бе­ради. Хусусан, 2018 йил 1 ян­вар­дан бошлаб республикамиз миқёсида эксперимент тари­қа­сида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини таш­кил этиш белгиланди.

Бизнинг мактабгача таълим муас­сасамизда ҳам юқоридаги қарор ижроси доирасида таъ­лим-тарбияга эътибор янада кучайтирилмоқда. Ушбу мас­кан­да 470 нафар соғлом ва ўсиб келаётган авлодни тар­бия­лашга салмоқли ҳисса қў­шиб келаётган 24 нафар тар­биячи меҳнат қилмоқда. Эрта­миз эгалари мактабгача таъ­лим муассасаси остонасига қа­дам қўйган дастлабки давр­даноқ замон талабларига мос таълим-тарбия олишига, улар­нинг онгу қалбини миллий ғу­рур, она-Ватанга муҳаббат каби инсоний туйғулар билан бойитишга эътибор қаратил­моқда. Машғулотлар "Бола­жон", "Билимдон" дастурлари асо­сида атроф-муҳит билан та­нишиш, расм чизиш, жис­моний чиниқиш, турли ўйинчоқлар ясаш, нутқ ўстириш, матема­тика билан шуғулланиш каби машғулотлар қатъий жадвал асосида олиб борилаётир. МТМ­нинг мультимедиа, теле­визор, DVD, сўзловчи алифбо ва бошқа тарқатма материал­лар билан жиҳозланган хона­ларида кичкинтойлар инглиз ва рус тилларини ўрганмоқда.

Бундан ташқари, тарбияла­нув­чиларнинг ота-оналари би­лан яқин алоқа йўлга қўйилган. Улар масканда ташкил эти­ла­ётган турли тадбирларга мун­тазам таклиф этилади. Бунда на­фақат болалар, балки ота-она­лар ҳам фаол иштирок этиб, бола тарбиясида нималарга эъ­тибор бериш лозимлиги ҳа­қида мутахассислардан мас­ла­ҳат­лар олмоқда.

Дилафрўз ЖЎРАЕВА,

Навоий шаҳридаги 34-МТМ тарбиячиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 226 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus