Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Мактаб кутубхонаси учун янги китоблар


Жорий йил 19 март куни ўтказилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббус бугун Навоий вилоятида ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари томонидан таҳсил олган мактабига китоблар тўпламини совға қилиш ва бу орқали зиё маскани маънавий хазинасига ҳисса қўшиш анъанага айланди.

Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Раззоқов ҳам ўзи таҳсил олган Қизилтепа туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.

Бу эътибор ва рағбат эса мактаб ўқувчилари ва педагог жамоани руҳлантириб, уларни китоб ўқишга бўлган иштиёқини оширмоқда.

 Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти. Зеро, унга дўст тутинган инсон ҳамиша эзгу ва хайрли ишлар қилишга интилади.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 487 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus