23.07.2020 13:29:16
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Давлат тест Маркази берган маълумотларга кўра, жорий йилда Олий таълим муассасаларига 366 556 нафар мактаб битирувчилари ҳужжат топширган. Бу эса умумий мактаб битирувчиларнинг 81,3 фоизини ташкил қилади, ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.
Бунда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган битирувчилар сони бўйича Сирдарё вилояти етакчилик қилмоқда, вилоятнинг 94% битирувчиси ОТМга кириш истагини билдирган ва абитуриент бўлган. Кейинги ўринда 92% билан Навоий вилояти қайд этилган, Жиззах вилояти 89,5% кўрсаткич билан учинчи ўринда.
Бу йилги битирувчиларнинг 83% кундузги ўқув шаклини, 15% сиртқи ва 2% кечки ўқув шаклини танлаган.
Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а