вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кутубхоначилар танловида вакилларимиз ғолиб


Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Infolib-Uzbekistan VII" Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида "Энг яхши Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

  Олий ва ўрта махсус, халқ таълими вазирликлари, Рес­публика кўзи ожизлар жа­мияти ва бошқа мутасад­ди ташкилотлар ҳамкорли­ги­да ўтказилган ушбу тад­бирда вилоятлар ахборот-ку­тубхона муассасалари мутахассис­лари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари­нинг малакали кутубхоначи­лари иштирок этди.

Китобхонлар билан иш­лаш­нинг энг намунали йўна­лишларида иш олиб бора­ётган мутахассислар жам­лан­ган кўрик-танловда ви­лоятимиз вакиллари 1-ўрин­ни қўлга киритди.

  — Ушбу тадбирнинг таш­кил этилганлиги китобхон­лар­га кўрсатилаётган хиз­мат­ларнинг сифати оши­шига, ўзаро тажриба ал­машишга имконият яратди, — дейди жамоа сардори, А. Қодирий номидаги ви­лоят Ахборот-кутубхона маркази бўлим мудири Ҳ. Нарзиева. — Кўрик-тан­лов­даги ғалабамиз вилоя­ти­миздаги барча кутубхона­чи­ларнинг ютуғидир. Бунда вакилларимиз — Навоий дав­лат кончилик институти Ах­борот-ресурс маркази ил­мий-услубият бўлими му­ди­ри М. Абжалова, Кармана туманидаги 1-умумтаълим мактаби кутубхоначиси М. Хўжаева, вилоят кўзи ожиз­лар кутубхонаси ходи­ми Г. Ашурова, Навбаҳор ту­манидаги "Истиқлол" касб-ҳунар коллежи Ахборот-ре­сурс маркази раҳбари И. Ўроқбоевалар ўзларининг тажриба, билим ва савияла­рини намоён этгани ғалаба сари етаклади.

  Шунингдек, танловда фар­ғо­наликлар иккинчи, самар­қандликлар эса учинчи ўрин­ни қўлга киритди.

Кўрик-танлов якунида ғо­либлар сертификат, дип­лом ва ноутбук билан тақдир­ланди.

Кўрилганлар сони: 181 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus