Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Kun.uz Навоийга боради. Мурожаатлар қабул қилинмоқда


Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради. Яқин вақтлар ичида Навоий ва Хоразм вилоятларига сафар режалаштирилган.

Kun.uz журналистлари Навоий ва Хоразм вилоятларига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитларини кузатишади ҳамда вилоятлар раҳбарлари билан суҳбат ташкил этишади.

Шу муносабат билан таҳририят Навоий ва Хоразм вилоятлари аҳолисидан ўрганиш учун мавжуд мурожаат ҳамда шикоятларни юборишни сўрайди.

Фақат энг долзарб ва асосли мурожаатлар саралаб олинади, юридик ва маиший можаролар бўйича мурожаат этмаслик сўралади.

Мухбирлар энг долзарб муаммоларни батафсил ўрганишади ва кейинчалик тегишли материаллар сайтда эълон қилинади.

Мурожаат ва шикоятларни info@kun.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Телеграмда алоқа учун: +998 (95) 146 23 23

манба:KUN.UZ

Кўрилганлар сони: 1075 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus