Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КОРЕЙС МУТАХАССИСЛАРИ АХОЛИНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШАДИ


Инха Университети  Госпитали делегацияси ( Жанубий Корея ) 2014- йилнинг 22-29 июнь кунлари ахолини тиббий текширувдан ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Бу ҳакида ''Соғлом авлод учун" халкаро хайрия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.
Корейс мутахассислари 23-24 июнь кунлари Тошкентда ''Соглом авлод учун" фондининг тиббий-ижтимоий марказида, 25- июнда "Ариран" пансионатида ( Тошкент вилояти) ва 26-27 июнь кунлари Навоий Халкаро аэропорти биносида ахолини тиббий курикдан ўтказишади.
Унда нефролог, педиатр, офтальмолог, гастроэнтеролог, ортопед, нейрохирург ва бошқа мутахассислар беморларни текширувдан ўтказиб, ижтимоий ёрдам тариқасида дори-дармонлар берилади.
Ушбу ташриф "Соғлом авлод учун" ХЖ ва Инха Университети Госпитали ҳамкорлиги доирасида ташкил этилмокда. Уларнинг ҳамкорлиги 2011 йилдан давом этиб келмоқда.
2013 йили мутахассислар  Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Навоийда бўлиб , 800 дан ортиқ кишини тиббий курикдан ўтказишган ва дори-дармонлар тақдим этишган.
Бундан ташқари  2013 йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инха Университет Госпитали ва "Соғлом авлод учун" ХЖ ҳамкорлиги туғрисидаги битим имзоланган.

Кўрилганлар сони: 3273 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus