Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Корея элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади


2016 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Ҳонни қабул қилди. Учрашув элчининг дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида узоқ муддатли манфаатлар ва стратегик шерикчиликка асосланган Ўзбекистон—Жанубий Корея муносабатлари ўзаро фойдали ва самарали тусга эга эканлиги таъкидланди. Томонлар турли соҳалардаги яқин ҳамкорлик қилишда катта тажриба орттирди. Ҳозирги кунда икки томон кун тартиби сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек халқаро саҳнада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўз ичига олади.

Абдулазиз Камилов элчини Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришга шахсан қўшган салмоқли ҳиссаси учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Фахрий доктори даражаси берилиши билан табриклади.

Ўз навбатида, элчи Ли Ук Ҳон Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонанинг раҳбари сифатида муваффақиятли фаолият юритишга яратилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

 

Кўрилганлар сони: 992 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus