вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Концепция тарғиботи


   Кармана туманидаги вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Президен­ти­мизнинг жорий йил 27 июндаги "Ўзбекис­тон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган семинар ўтказилди.

  Унда "Оила" маркази вилоят бошқармаси бош­лиғи М. Ҳамроева ҳужжатда илгари сурилган ма­са­лалар хусусида сўз юритди. Хусусан, оила инс­титутини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучай­ти­риш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятлар­ни сақлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш тўғрисида фикр билдирилди. Шунингдек, оила инс­титутини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари ҳақида марказ мутахассислари, унинг туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан жойларда ўқув семинари ўтказиш, тарғиботни кучайтириш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Семинарда концепцияни амал­га ошириш бўйича ишлаб чиқилган "Йўл хари­таси" видеослайд орқали намойиш этилди.

Кўрилганлар сони: 597 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus