30.09.2020 11:06:43
Конимех тумани азалдан чорвачилик тармоғи тараққий этган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу сабаб чўл ҳудудларида майда шохли моллар парвариши билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари сони йил сайин ортиб бормоқда. Маҳаллий тадбиркор Ботир Қўчқорбеков ҳам бўрдоқичилик комплексини барпо этди.
“Саржал” овул фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 13 минг 500 гектар майдонда тадбиркор 1 млрд сўм ўз маблағи ва 1 млрд сўм имтиёзли банк кредитини олиб, майда шохли моллар парваришига мўлжалланган бўрдоқичилик комплексини ташкил этди. Бунинг натижасида 10 та иш ўрни яратилди. Бир вақтнинг ўзида бу ерда 750 бош майда шохли мол боқиш имконияти бор.
Истиқболда ҳудудда чорвачилик кластери ташкил этилиб, яна 2,5 гектар яйлов майдони ажратилади. Ушбу янги лойиҳанинг ишга тушиши билан 150 бош туя, 150 бош от боқиш имкони яратилади.
Бундан ташқари, шифобахш туя сути билан даволашга мўлжалланган замонавий дам олиш маскани барпо этилиши ҳам кўзда тутилган.
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а