Бугун: 18 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кўнгилларда сурур ва ифтихор


Энг азиз неъмат — ҳурлик мадҳ этилган шеърлар дилтортар наволар билан уйғунлашиб, кўнгилларни яйратади. Истиқлол нашидаси ўзининг беназир жилоси билан юракларни жунбишга келтириши ҳам барчага хуш кайфият бағишлайди.

  Ўзбекистон Республикаси давлат мус­тақиллигининг 27 йиллиги муносабати би­лан Навоий шаҳридаги "Амфитеатр" мажмуасига йиғилган меҳмонлар байрам тадбирини ана шундай кўтаринкилик билан қарши олишди. Шодиёнанинг "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекис­то­ним!" шиори остида ўтиши барчага қувонч улашди.  

  Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳоким­лик­лари, давлат, жамоат ташкилотлари, таъ­лим, тиббиёт муассасалари ходимлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда кенг жамоат­чи­лик вакиллари, шунингдек, хорижлик бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этишди.

  Тадбирни вилоят ҳокими Қ. Турсунов очиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам би­лан табриклади. Шундан сўнг давла­ти­миз мадҳияси янграб, унга ҳурмат бажо келтирилди.

  Истиқлол даврида ҳар бир соҳада янги­ланишлар, ислоҳотлар амалга оширилди. Буни Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурининг ижроси бора­сидаги кенг кўламли ўзгаришлар ми­со­лида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, аҳо­лининг уй-жой масалаларига алоҳида эъти­бор қаратилиб, жорий йилда 11 500 нафар кишига янги уйларнинг калитлари топширилади. Шунингдек, "Yoshlar — ke­lajagimiz" ва "Ҳар бир оила — тадбиркор" Дав­лат дастурлари доирасидаги ишлар ҳам тизимли равишда бажарилиб, ижо­бий натижаларга эришилмоқда.   Албатта, бу ютуқлар вилоятимиз аҳлининг ҳалол, пок ва фидокорона меҳнатлари сама­ра­сидир, деди вилоят ҳокими ўз сўзида.  

  Халқимиз севган санъаткорлар, вилоя­тимиз бадиий жамоаларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.

  — Менга байрам жуда ёқди, — дейди тан­­танали маросим меҳмони, гре­циялик ин­вестор Димитриос Моу­то­у­сис. — Очиқкўнгил, самимий, қолаверса, санъат­севар халқингизнинг хурсанд­чилигини кўриб, қаттиқ ҳаяжонландим.

Айниқса, миллий ўйинлар, фольклор-этнографик жамоаларининг чиқишлари, ранг-баранг либослари менда катта таас­сурот қолдирди. Одамларнинг юзи­даги мамнунлик уларга яратиб бе­рилаётган шароитлар, имконият­лар­нинг кў­лами кенглигидан далолат бе­риб турибди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оға­бек Собиров ва хонанда Ирода Исканда­ро­валарнинг истиқлол, тинчлик мадҳ этил­ган ижод намуналари тадбир дас­турига ўзгача файз бағишлади. Вилоятимиз санъаткорлари томонидан намойиш этилган миллий, шунингдек, қардош халқлар рақслари ҳам йи­ғил­ганларда катта қи­зиқиш уйғотди. Одамлар­нинг юзларида бағрикенглик, ғам­хўр­лик, қолаверса, алоҳида эътибордан мам­нунлик ҳисси намоён бўлди.   

— Юртимизда амалга оширилаётган бар­ча ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини ях­ши­лашга хизмат қиляпти, — дейди тад­бир иштирокчиси, "Жасорат" медали соҳиби, хатирчилик ҳу­нар­манд С. Қодиров. — На­ти­жада ҳозир ҳар бир соҳада туб ўз­гариш, янгиланишларнинг гувоҳи бў­л­япмиз. Давлатимиз раҳбари таъ­кид­ла­ганидек, "Бу­тун жамиятимизни қам­раб олаётган эзгу ишларимиз туфайли ҳаётимизда файзу барака, миллат­лараро дўстлик ва меҳр-оқибат туй­ғу­лари кучайиб бормоқда". Буларнинг бар­часи ис­тиқлол бераётган имконият­лар туфайлидир. Мен ана шундай ҳар куни байрамдек ўтадиган инсонпарвар элнинг фуқароси эканимдан фахрла­наман. 

Байрам тантанасида янграган дил­рабо қўшиқлар барчани рақсга чорлаб, йиғилганлар ана шундай шодиёналари билан гўзал бўлган дориламон кунларга шукроналар келтиришди. 

Кўрилганлар сони: 1382 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus