вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кластер томонидан қизилтепа тумани болажонлари учун 2 та замонавий боғча туҳфа этилди


   Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Республикамизда илк бор Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёси етиштиришда кластер тизими жорий этилган эди.  Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бу тизим ўзини тўлиқ оқлади.

   Бугун чигит қадашдан тортиб, ҳосил йиғиб олишгача бўлган жараёнда фермерга кўмакдош бўлаётган кластер корхоналари томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

   Президентимизнинг жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига қилган ташрифлари чоғида “Бахт текстил” корхонаси томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 20 та замонавий мактабгача таълим муассасасини бунёд этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

   Жорий йил 28 октябрь куни “Бахт текстил” корхонасининг кластер даромадлари ҳисобидан келажагимиз эгалари учун Қизилтепа туманининг Тошработ ҳудудидаги “Ҳўжақўрғон” маҳалласида “Қалдирғоч” номли 24-сонли, “Ғамхўр” маҳалласи ҳудудида эса “Камалак” номли 23-сонли ҳар бири 1 миллиард 800 миллион сўмдан бўлган мактабгача таълим муассасаси бунёд этилиб, болажонлар учун совға қилинди.

   “Зарафшон овози” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилган ҳар бири 60 ўринга мўлжалланган мазкур муассасаларда келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши учун барча шароитлар муҳайё қилингани, кичкинтойларни, хусусан уларнинг ота-оналарини янада мамнун этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда ҳудуд аҳли томонидан бу эътибор учун муҳтарам Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.

Айни пайтда “Бахт текстил” корхонаси томонидан қолган мактабгача таълим муассасаларини бунёд этиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда Навоий вилоятида 11 та янги боғча бунёд этилди, 12 тасида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан 120 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилаётгани 11 минг нафардан ортиқ бола-жонларнинг замонавий тарбия масканларига жалб этиш имкониятини ярат-моқда.

Энг муҳими, бугун бу даргоҳлар нафақат тарбия, балки таълим маскани си-фатида ҳам эртамиз эгаларини таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаётгани юртимизда ҳақиқий баркамол авлодлар улғайишига мустаҳам замин яратади.

Мактабгача таълим инсон камолотининг асосий пойдевори ҳисобланади. Фарзандлари соғлом, баркамол юртнинг эртанги куни эса ишончли қўлларда бўлади.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 124 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus