Бугун: 23 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Китобга меҳр уйғотиб...


Болалик — беғубор давр. Содда, покиза туйғулар оғушида камолга етаётган болажонлар дунёни камалак рангида кўришади. Гўдакликдан яхшиликка ошно бўлиб ўсган кўнгилларда Ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат, юрт учун фидойилик туйғуларибарқ уради.

Ёшлигидан шеъриятга қизиққан, китобга меҳр қўйган кичкинтойлар кела­жакда мамлакатнинг фах­ри­га айланиши, шубҳасиз. Бунинг учун ота-оналарнинг ўзи намуна кўрсатиши, ҳеч бўлмаса ойда бир марта фарзандига китоб олиб бериши керак.

Миллий истиқлол ғояси­ни ёшлар онгига сингди­риш, озод ва обод Ватани­мизнинг соғлом, маънавий баркамол авлодини шакл­лан­тириш мақсадида ви­лоятимизда маънавий-маъ­рифий тадбирларга кенг ўрин берилаяпти. Ана шун­дай тадбирлардан бириЎзбе­кистон Ёзувчилар уюш­маси вилоят бў­ли­ми ва "Navoiyazot" ОАЖ ҳам­кор­­ли­гида Кармана ту­ма­нида жойлашган "Оф­тоб­жон" болалар соғ­лом­­лаштириш оро­м­го­ҳида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бо­лалар орасидан ис­­теъ­дод соҳибла­ри­ни тан­лаб олиш, уларда китоб­севар­ликни уйғо­тиш мақсадида му­шо­ира ўтка­зил­ди. На­воий шаҳ­ридаги мактаб­лар­нинг ўқувчилари С. Кенжаев, С. Элимбоев, Ш. Ҳами­до­ва, Ч. Менглие­ва, Б. Раҳ­монов, Ф. Эгам­бер­дие­ва­лар адабиёт бо­ра­сидаги билимларини на­мойиш этдилар.

Мушоиранинг энг ёш иш­тирокчиси Озодбекка эса ташкилотчиларнинг махсус совғаси топши­рилди.

Кўрилганлар сони: 4164 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus