21.04.2017 17:28:37
Китоб — дил боғида гулнинг рангидир,
Китоб — оташ ичра дилнинг рангидир,
У — қалбнинг камоли, ақл жангидир,
Кўкни кўзлаганга хитоб керакдир,
Ўзни излаганга китоб керакдир.
Дарҳақиқат, инсонни инсон қиладиган ҳам, уни тафаккурнинг юксак чўққиларига қадар улуғловчи ҳам, умуман олганда, шахс ўзлигини англатувчи куч ҳам китобдир. Китобдан маънавий қудрат олган инсон иродали, турли ҳаётий вазиятларда тўғри йўлни топа оладиган, асосийси, кенг дунёқараш ҳамда мустақил фикрга эга бўлиб етишади. Навоий шаҳар 11-ДИУМда ҳам китобхонлик тарғиботи бўлиб, бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китобга бўлган қизиқишларини янада фаоллаштириш, қолаверса, мактаб кутубхонаси фаолиятини намунали даражага келтириш бўйича қилинаётган ишлар тизимли йўлга қўйилган.
— Кутубхонамиз мактаб директорларининг маънавият ишлари бўйича ўринбосарлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда барча синф раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб борилади, — дейди мактаб кутубхоначиси Н. Ёриева.
Ўқувчилар ўртасида ташкил этилаётган китобхонлик байрамлари, ижодкорлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари, бадиий асарлар юзасидан беллашув ва мусобақаларнинг ўтказилаётганлиги бу борада қилинаётган ишларнинг натижасидир.
Жумладан, март ойининг иккинчи ҳафтасида бошланғич синф ўқувчилари билан "Китобим — офтобим" китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтди.
Бу тадбирга мактабнинг 1-"Д" синф ўқувчилари фаол иштирок этишди. Жажжи кичкинтойларнинг эртаклардан саҳна асари намуналарини ижро этиши, тадбир давомида ўз фикрларини мустақил баён этишлари, бир-бирлари билан фикр алмашишлари таҳсинга сазовордир.
Дилбар ЯЛFАШЕВА,
мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а