11.07.2017 17:47:36
Президентимиз томонидан китобхонликни кенг тарғиб қилишга алоҳида аҳамият қаратилаётгани қувонарлидир. Чунки китоблар инсон маънавиятини бойитиб, уни тафаккурини оширишда энг яхши восита.
"Мен ўқиган китоб" мавзусида иншолар танлови ўтказилганда, ўқувчилар мутолаа қилган бадиий асарларининг мазмун-моҳияти, қаҳрамонлар характеридаги ижобий ва салбий жиҳатлар, орзулари ҳақида фикр-мулоҳазаларини қоғозга туширишди. "Китоб — ҳаёт кўзгуси" номли китоб марафонида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари фаол иштирок этишди.
Шунингдек, энг сўнгги нашрдаги адабиётлар билан ўқувчиларни хабардор қилиш мақсадида "Танишинг, янги адабиётлар" номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Вилоят миқёсида бўлиб ўтган "Мен ўқиган китоб" ва "Энг яхши китобхон" кўрик-танловида лицей ўқувчиларимиздан Баҳора Ражабова 1- ўринни, Дилдора Ўроқова, Зарнигор Сафаровалар 2-ўринни қўлга киритишди. Қувонарлиси, ўқувчиларимизнинг китоб ўқишга иштиёқи баланд. Улар шаҳримизда янги очилган "Китоблар олами" дўконига тез-тез бориб туришади. Бу ердаги турли жанрдаги адабиётлар йигит-қизларимизни бефарқ қолдирмайди. Уларнинг китобхонлиги бизни хурсанд қилади.
Нодира ҚУРБОНОВА,
НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицей АРМ раҳбари.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:162
Кўриб чиқилган:139 (86%)
Кўриб чиқилмоқда:23 (14%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а