Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кичик бизнеснинг яқин кўмакдоши


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўз­бекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар ст­ра­тегияси мамлакатни янада ривожланти­риш­нинг давлат бошқаруви, қонунчилик тизими, иқ­тисодиёт, жамият, хавфсизлик, ташқи сиёсат каби устувор йўналишларида аниқ мақсад ва ва­зифаларни белгилаб берган.

Ўзбeкистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳу­дудий бошқармаси ҳузурида ташкил этилган 9 та Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ўз тар­­кибига 5 тадан мутахассис ходимни қамраб олган ҳолда иш олиб бормоқда. Зотан, ҳеч бир тад­­биркор ҳудудий бошқарма назаридан четда қолмайди.

Вилоятимизнинг энг олис туманларида ҳам ки­чик бизнес вакилларининг муаммо­лари ўрга­нилиб, ўз ечимини топмоқда. Иш­билармон, та­шаб­бускор ёшлар қат­ла­мига ўз бизнесларини яра­тишга кўмак­лашиб келаётган марказларимиз бугунги кунда талаб даражасида жиҳозлан­ган­лиги палата нуфузини янада оширмоқда.

Истиқлол шарофати ила яхши яшашга, жаҳон ан­дозаларига мос турмуш тарзига ўтишга иш­тиёқ ортди. Буларнинг бар­часини амалга оши­риш учун маблағ керак. Мў­майгина сармоя эса тадбир­кор­лик ортидан келади. Шу боисдан юр­тимизда кичик биз­нес тўхтовсиз ривож топиб, ҳам­юртларимиз  янги замон руҳига мослаш­моқда.

Ташаббускор ёшларимизга қаратилаёт­ган эъ­­тибор натижасида улар ўзлари­нинг ху­сусий биз­несларига эга бўлишди, кўплаб иш ўринлари яра­тиб, ишсиз юрган фуқа­ро­ларимизни иш билан таъминлашмоқда. Иқти­содиётнинг та­раққий этиши ўз-ўзидан ижтимоий соҳанинг ҳам ривожланишига сабаб бўлмоқда. Мамла­ка­тимизда амалга оширилаётган туб ислоҳот­лар­нинг маъно-мазмунини теран анг­лаган ёшлари­миз ҳар соҳада илгарилаб, юксак поғона пилла­пояларидан жадал суръатларда кўтарилиб бор­моқдалар. Уларнинг фаолият­лари­ни янада ри­вож­лантириш, ижтимоий-иқтисодий барқарор­ли­гини таъминлаш бугуннинг энг дол­зарб ма­салаларидан биридир.

З. ОБЛАЕВА,

Ўзбeкистон Савдо-саноат палатаси

вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 254 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus