вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кенгашлар учун янги хизмат машиналари


   Кармана туманидаги “Қизилқумцемент” сиҳатгоҳида Навоий вилоятидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашларига Президент совғаси “Дамас” хизмат автомашиналари топширилди.

  Фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди. Бу эътибор, соҳани янада тарққий эттиришга хизмат қилиши таъкидланди.

   — Туманимизда 336 та пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил уларнинг саъйи-ҳаракатлари билан 10224 гектар майдонида парваришланган ғалладан 23865 тонна хирмон кўтариб, белгиланган режани 110 фоизга уддаладик, — дейди Қизилтепа тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ўткир Сайпиев. — Бугун тақдим этилган хизмат автомашинаси эса ишимизни янада енгиллаштиришга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан Кенгашлар фаолияти учун яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар бизни янада фаол ва шижоат билан ишлашга чорламоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 322 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus