Бугун: 22 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КАРМАНА ТУМАНИДА ПАХТА ТЕРИМ МАШИНАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ


Кармана тумани фермерлари жорий йилда етиштирилган пахта ҳосилини замонавий терим машиналарида теришга киришди.

Тумандаги “Фарҳод” ва “Аҳмад Ўроқов” фермер хўжаликлари далаларида  “Toшкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖда ишлаб чиқарилган “КЕЙС-220” русумдаги терим машиналари бугун илк бор пахта бункерларини хирмон сари йўллади.

Умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион сўмлик мазкур техникалар 15 фоизлик банк кредитлари асосида 10 йил муддатга харид қилинган.

Айни пайтда бу каби тезкор ва сифатли терим машиналаридан биргина Кармана туманига 10 га яқини олиб келинди.

Мавсум давомида вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам ҳудди шу каби замонавий, қудратли техникалардан бир нечта келтирилиши кутилмоқда.                                                                                             

Кўрилганлар сони: 787 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus