Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КАНАДАЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР НАВОИЙДА


7 ноябрь куни Навоий вилоят ҳокими К.Турсунов бошчилигидаги вилоят ҳокимлиги масъуллари Канаданинг NOVOPRO компанияси вакилларини қабул қилди.

 NOVOPRO компанияси Канададаги тоғ-кон металлургия минералларини қайта ишлаш ва кимё саноатида қўлланиладиган лойиҳалар ва тегишли технологияларни ишлаб чиқиш, инжиниринг ва менежмент бўйича ихтисослашган компания ҳисобланади.

АҚШ, Канада, Асвтралия, Россия, Эрон ва дунёнинг бошқа  йирик мамлакатларида тоғ-кон, металлургия минералларини қайта ишлаш ва кимё саноатидаги лойиҳаларни аналитик ўрганиш, қувватини кенгайтириш ва ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади.

NOVOPRO компанияси бугунги кунда АҚШ, Австралия, Эфиопия ва Конго каби давлатларда йирик калий қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишда асосий иштирокчи ҳисобланади.

- Бизнинг компания фаолиятидаги бир мисолини келтириб ўтмоқчиман. Жумладан, Эрондаги “Марчиз мис Кони” лойиҳасининг йиллик қувватини 21 миллион тоннадан 29 миллион тоннага оширишда лойиҳа техник-иқтисодий асосларини (ТИА) яратиб берганмиз. Бундан ташқари, компания 2000 йилдан бери қиймати 5 миллион доллардан 800 миллион долларгача бўлган 40 га яқин йирик лойиҳаларнинг ишлаб чиқарилиши ва ривожлантиришида иштирок этиб келмоқда, – дейди NOVOPRO компанияси бош директори Мази Режаи.

- Ўзбекистонга ва Навоий вилоятига ташриф буюрганимиздан мақсадимиз ҳам мана шундай табиий ер усти ва ер ости бойликларига эга бўлган заминда Сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш ва замонавий технологиялар асосида геология разведка ишларини амалга ошириш ҳамда қайта ишлаш технологияларини жорий қилишни режалаштирганмиз. Энг муҳими, биз хорижлик инвесторлар учун мамлакатингиз раҳбари томонидан яратиб бераётган имконият ва имтиёзлар ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашига, қолаверса, икки томонлама манфаатдорликни ривожлартиришда муҳим омил бўлишига ишонаман,-  дейди компания менежери Али Фаршчи.

Бундан ташқари, NOVOPRO компанияси вакиллари минерал ўғитлар ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд табиий ресруслар захирасининг ягона  реестри ва хатирасини яратишда ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

 

Кўрилганлар сони: 150 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus