Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Кам фоизли кредитлар — ишбилармонлик муҳитини яхшилаш гарови


Аҳоли қатламини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бугунги кунда юртимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Албатта, чуқур ўйлаб амалга оширилаётган бу оқилона тадбир ишсизлик масаласининг ижобий ечим топиши ҳамда аҳоли турмуш даражаси юксалишида муҳим саналади.

Айни пайтда тижорат банклари томонидан кредит маблағларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб, аҳолининг иш­сиз қатламига кам фоизли кредитлар ажратиш ишлари олиб борилаяпти. Вилоятимиздаги мавжуд банкларнинг тегишли ҳудудларга бириктирилгани, бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда қўл келмоқда.

"Микрокредитбанк" АТБ Кармана филиали томонидан айни шу мақсадда фуқароларга бугунга қадар жами 500 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. Шуни айтиш мумкинки, аҳоли томонидан чорвачилик,  паррандачилик, иссиқхона йўналишларида тадбиркор­лик фаолияти юритишга талаб катта.

— Мен ўз томорқамда иссиқхона барпо этмоқчиман, — дейди биз билан суҳбатда фуқаро Х. Очилов. — Шу мақсадда кредит олмоқчиман. Бугунги кунда керакли ҳужжатларни тайёрлаб, банкка тақдим этдим. Кредит олишим билан ишларни бошлаб юбораман. Юрти­мизда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш борасида яратиб берилаётган имтиёзлар, албатта фуқаролари­мизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

ТИФ "Миллий банк" вилоят бўлими ва филиал­лари томонидан эса оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун амалга оширилган тарғибот ишлари нати­жасида жами 2,1 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди. Бугунга қадар 300 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркорлик субъектлари 9 фоиз­ли, 3 йил муддатга берилаётган бундай кредит­ларни олишга улгурган.

Айтиш керакки, айни пайтда юртимизда ишбилар­монлик муҳитининг яхшиланаётгани тадбиркорликка қизиқувчилар сонини кўпайтирмоқда. Бу борада банкларнинг кўмаги эса ҳар жиҳатдан фуқароларимизга қўл келаётир.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 520 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus