Бугун: 16 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КАДРЛАР ХИЗМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ “ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ”НИ ЮРИТИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИ?


2019 йил 31-октабрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4502-сонли Қарорига мувофиқ, вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 декабрдаги 560-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор асосида 2020 йил 1 январдан ишга қабул қилинаётган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг маълумотлари "my.mehnat.uz"  дастурига электрон меҳнат дафтарчасига киритиб борилиши белгиланди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар Навоий вилоят Бандлик бош  бошқармаси, Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими билан хамкорликда жами 59 та фаолият юритувчи, иш берувчи идора ва ташкилотларнинг масъул ходимларига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича бир неча маротаба  семинар-тренинглар ўтказилди.

 2020 йил 1 ноябрь ҳолатида Навоий вилояти бўйича «Ягона миллий меҳнат тизими»да 24 251 та юридик шахс мақомга эга корхона ва ташкилотларда ишловчи 217 738 нафар  ходим тўғрисидаги маълумотлар тизимга киритилиб, айни пайтда тузилган меҳнат шартномаларини тизимда рўйҳатдан ўтказиш ишлари бўйича таҳлиллар олиб борилмоқда.

 

                          «Ягона миллий меҳнат тизими»нинг имконият ва қулайликлари:

 

  Жисмоний шахсларнинг тўғридан-тўғри "my.mehnat.uz"  сайти орқали ўзига мақул бўлган мавжуд иш ўринлари хусусида шаффоф маълумотлар билан онлайн тарзда танишиб, иш танлаш;

  Меҳнат бозорининг ҳудудлар, жинс ва ёш омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар кесимида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш тенденциялари прогнозини шакллантириш;

  тизим ёрдамида қайси мутахассислик бўйича қанча инсон меҳнат қилаётгани хусусидаги рақамлар ойдинлашиши, касбларга талабни мониторинг қилиш осонлашиши;

  Иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиш ва уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйҳатдан ўтказиш;

  Иш берувчилар ташкилий тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга хақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

  Ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат таркиби, ваканциялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисида автоматик тарзда тўпланадиган ҳолис, шаффоф ва долзарб маълумотлар шакллантириш;

  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ахборот ресурслари билан интеграциялаш;

  меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳаларида давлат бошқаруви бўйича белгиланган вазифа ва функцияларни тўла ҳажмда ва тезкорлик билан амалга ошириш каби имкониятлар яратилади.

Учрашув сўнгида давлат органлари ва ташкилотлар кадрлар бўлинмаларига ЯММТ дастурий тизимга жорий йилнинг 5 ноябрига қадар барча ходимларнинг маълумотларини тўлиқ киритилиши борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Навоий вилояти филиали

 

 

Кўрилганлар сони: 460 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus