Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Юқори чўққиларни кўзлаб


Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаш­тирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 10 та спорт тури ташкил этилган. Унда ўз ишининг устаси бўлган малака­ли кадрлар, тажрибали тре­нер­лар фаолият олиб бормоқда.

Ватанимиз келажаги, халқи­миз­нинг эртанги куни, мамла­ка­тимиз­нинг дунё ҳамжамияти­даги обрўси ва ўрни, энг авва­ло, фарзандлари­миз қандай камол топишига, уларнинг қан­дай шахс сифатида шакллани­шига боғлиқдир. Биз ҳеч қачон ана шу асл ҳақиқатни унутмас­лигимиз лозим. Ушбу ўгитлар­га таяниб, спортчила­ри­миз ҳам барча куч-ғайратла­рини аямас­дан Навоий вилоя­ти спорт макта­бининг музейи­ни олтин медаллар билан тўл­диришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Енгил атлетика бўйича тренер­ларимиз Элёр Жу­маев, Дилшод Шавкатов­лар­ни бунга мисол келтириш мумкин.

Яқинда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бў­йича Ўзбе­кистон чемпиона­тида уларнинг фаол иштирок этган шогирдлари Фахриддин Умид­қулов олтин, Асил­бек Хайрул­лаев, Амирбек Ёдгоров, Акобир Носимов кумуш ме­далларни қўлга киритишди. Ви­лоятимиз шарафини ҳимоя қилиб кела­ётган спортчила­ри­миз кела­жак­да жаҳон арена­ларини кўзлаб, тайёргарлик кўришмоқда.

Ботир ЭШОНОВ,

БЎСМ услубчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 227 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus