Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЮНЕСКО эътирофидаги мактаб


Мадина хола мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси бўлганлиги учун телевизорда шу тилда бериладиган дастурларни тўлиқ тушуниб, мулоҳаза юрита олади, невараларининг бу фандан қийналган вазифаларига ёрдамлашади.

Бир кун холанинг 3-синф­да ўқийдиган невараси Малика инглиз тилидан уй­га вазифасини қила туриб, болалиги тутди-да, оила­ларида ўзини бу тил бў­йича "энг билимдон санай­диган" бувисини "синов­дан" ўт­казмоқчи бўлди. Инглиз ти­лида шунақанги мурак­каб саволларни бер­дики, буви­си жавоб берол­май қолди. 

Ҳа, юқоридаги каби ҳо­лат­ларга бугунги кунда тез-тез дуч келамиз. Бу ёш ав­лоднинг чет тилларини пух­та ўзлаштираётганлиги са­марасидир. Бунда эса ихти­сослаштирилган мак­таблар­нинг алоҳида ўрни бор.    

Зарафшон шаҳридаги 1-давлат ихтисослашти­рил­ган умумий ўрта таълим мак­таби вилоят, респуб­ли­када энг илғор мактаблар қаторида ўзининг муносиб ўрни ва нуфузига эга. Ав­ва­ло шуни айтиш керакки, мактаб ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг рухсати билан ЮНЕСКО то­монидан эълон қилинган кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, Италияда ўтка­зилган "Мондиолого" кў­рик-танловида мактабнинг инг­лиз тили фани ўқитув­чиси, фаол ўқув­чиси қат­на­шиб, ғолиб деб то­пилган ва Ита­лиянинг Рим шаҳри­да ўтган Халқаро Симпо­зиумда иштирок этиш бах­тига му­яссар бўлган. 

"Атрофдаги муҳит тар­моқ­да" кўрик-тан­ло­ви­да ҳам ғо­либ бў­лишди. Нати­жада му­ас­саса вакиллари Фин­ляндиянинг Йонсеу шаҳ­рида 25 мамлакат иш­ти­рок этган Халқаро конфе­ренциядан "Экологик му­ам­моларни ечишда энг фаол мактаб" медали би­лан қай­тишди.

— Бугунги кунда респуб­ли­камиздаги кўпгина уму­мий ўрта таълим муассаса­си ЮНЕСКОнинг Бирлаш­ган мактаблар дастури (БМД)га аъзо ҳисоблана­ди, — дейди мактаб дирек­то­ри, "Халқ таълими аъло­чиси", олий тоифали педа­гог Дилбар Тўхтаева. — 2009 йилда ЮНЕСКО БМД­га аъзо мактаблар ўртаси­да ўтка­зил­­ган Халқаро ин­новацион ло­йиҳалар танло­вида ¤збе­кис­тондан 2 та мак­таб ғолиб деб топилди ва уларга тегишли муко­фот­лар ажратилди. Ана шу таълим муассасала­ри­дан биттаси бизнинг За­раф­шон шаҳридаги 1-ДИУ мак­табидир.

Мактабнинг қисқа муддат ичида республика миқёси­да танилишида, бир қанча ютуқларга эришишида таъ­лим муассасасида ишнинг тизимли йўлга қўйилган­лиги ва жамоада соғлом муҳит, соғлом рақобат яра­тилганлигидир.  

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 467 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus