Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Юксак ишончни оқлаш керак!..


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим.

Президентимиз ташаббуси билан 2018 йил юртимизда "Фаол тад­биркорлик, инновацион ғоялар ва техно­ло­гияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилиниши тадбиркорлар учун юксак эътибор, ғамхўрлик ва ҳимоя бўлди.

Юртбошимизнинг "Элни тадбиркор бо­қади, иш ўрнини тад­бир­кор яратади. Тад­биркор кўп бўлса, эл бой бўлади", деган фикр­лари биз каби кичик бизнес вакил­ларига юксак ишонч билдираётганидан далолат.

Корхонамиз ўз фаолиятини бошла­га­нида 5-6 киши ишлар эди. Бугунга келиб эса бу ерда 50 нафардан зиёд қиз доимий иш билан таъминланди. Тижорат банк­лари­нинг кредит маб­лағлари ҳисобидан хо­риждан зарур ускуналарни олиб кел­дик, ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Маҳсулот­лари­миз асосан ички бозорга чиқарил­моқда, янги шартномалар тузяпмиз. Аммо булар билан чекланиб қолишни истамай, ип-газлама маҳ­­сулотларига хорижда қизиқиш катта эканини билиб, янги ҳам­корлар билан экспортни йўлга қўйишни орзу қилардим. Президентимизнинг маъ­рузалари менга қанот бўлди, орзу­ларим­ни амалга оширишда ҳеч бир тўсиқ йўқ­ли­гини ҳис қил­дим. Давлатимиз раҳбари­нинг сўзлари ўзимга ишончимни оширди. Янги режалар, мақсадлар сари бошлади.

Тадбиркорларнинг бундай ҳимоя остига олиниши сафи­миз­ни янада кенгай­тира­ди, соғлом рақобатни юзага келтиради, маҳ­сулот сифати яхшиланади, ишлаб чи­қариш ҳажми ортади ва иш ўринлари кўпаяди. Халқимиз бойиса, юртимизда тў­кин­чилик, фаровонлик ортади. Шу маъ­нода, юртбошимизнинг ҳар бир сўзлари узоқ келажакни кўзлаб айтилган пурмаъно фикрлар эканлигига амин бўлдим.

Тадбиркорга катта ғамхўрлик кўрсатил­ди. Улкан ишонч бил­дирилди. Бу бизни яна­да масъулият ва ғайрат билан ишлашга чор­лаши керак!

Н. БАҚОЕВА,

Қизилтепа туманидаги "Ишчи кийим таъминот" хусусий

корхонаси раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 116 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus