Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Йўналишсиз таксилар йўналиши пахтазорда


Шу кунларда мамла­ка­ти­миз бўйлаб пахта-йиғим те­рими мавсуми жадаллик би­лан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳо­ли ҳамда фидойи ёшлар от­рядларига бўш вақтида ёр­дамга ошиқаётганлар са­фи кен­гайиб бормоқда.

Бундай хайрли тадбирдан Ўз­бекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги На­воий вилояти бошқар­ма­си ташаббуси билан йўна­лиш­сиз такси ҳайдовчи­лари ҳам четда қолаётгани йўқ.

— Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳ­натлари эвазига етиштирилган "оқ ол­тин"­ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олишга ҳисса қўшиш мақ­са­дида йўналишсиз такси ҳайдовчиларимиз аҳо­лига транспорт хизмати кўрсатиш баробарида, эрталаб соат 10 дан 16 га қадар ҳашарчиларга кўмак­лашаяпти. Ас­лида, ҳа­шар халқимизга хос бўлган азалий қад­рият ҳисобланади. Та­рих­дан маълумки, ота-бо­бо­ларимиз ҳам обо­дончилик, кўкаламзор­лаштириш, бунёд­кор­лик ишларини ҳашар йўли билан амалга ошир­ган. Бугун ҳам аза­­лий қадриятлар оппоқ пахтазор узра ўз ифодасини кўрсат­моқ­да, — дейди Ўзбе­кистон автомобиль ва дарё транспорти агент­­­лиги Навоий ви­лояти бошқармаси шуъба мудири Фах­рид­дин Иш­мирзаев.

Отабек АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 51 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus