Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Йилнинг энг яхши тарбиячиси"


Болалар — бугунимиз давомчилари, келажагимиз эгалари. Уларнинг ҳар томонлама етук камол топиши таълим-тарбиянинг қай даражада берилганига боғлиқ. Шу сабабдан ҳам Президентимиз томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган қарор муҳим аҳамият касб этди.

Тумандаги "Камалак" номли 6-МТМда ҳам ўғил-қизларнинг мазмунли дам олиши, сифат­ли таълим-тарбияга эга бўли­ши учун барча ша­роит­лар яра­тилган. Халқ таълими аъ­ло­чи­си, тажрибали пе­дагог Дил­шода Зо­кирова раҳбарлик қи­либ келаётган МТМ­да 12 та гуруҳда 280 нафар болажон тар­бияланмоқда. Уларга 28 на­фар тарбиячи қизиқарли ўйин­лар, турли машғулотлар ор­­қали билим бе­ра­япти. Муҳими, бу ер­да болажон­лар­нинг на­фа­қат ақлий, бал­ки жисмоний ка­мо­лоти учун ҳам етарли ша­роит бор. Жис­мо­ний тарбия тў­га­рагида ўғил-қизлар ёшларига мос машқлар билан шуғул­ланишади. Ҳар куни эрталаб бадантарбия машқ­лари­ни завқ билан бажа­ри­шади.

— Буларнинг ҳаммаси кела­жа­гимиз эгаларининг порлоқ ис­тиқболи учун, — дейди биз би­лан суҳбатда Д. Зокирова. — Машғулотлар шунчаки, хўжа­кўр­синга ўтил­май­ди. Тарбия­чиларимиз кас­бига содиқ, бо­ла­ларни чин дил­­дан севадиган кишилар. Боғчада болаларни юракдан яхши кўролмайдиган, у билан завқ, қувонч билан машғулот ўт­майдиган тарбия­чи ишлол­май­ди. Бизда тажри­бали Маҳ­буба Раҳмонова, Озо­да Саи­дова сингари тар­бия­чилар бор. Жамоамиздаги ас­тойдил меҳ­нат қилиш иштиёқи сабаб бир қанча ютуқларга эриш­­­ган­миз. Жумладан, 2015 йили Рес­публика "Китоб бай­рами"да фаол иштирок этдик. Ўтган йили эса "Энг обод таъ­лим муас­­сасаси" Республика кў­рик-танловида 1-ўринни эгал­ладик. Бу бизга яна куч, ғай­рат, иш­тиёқ беради. 

Яқинда жамоа учун яна бир қувончли воқеа бўлди. Ўн беш йиллик иш тажрибасига эга Нодира Очилова Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мак­таб­­гача таълим муассасалари тар­биячилари ўртасида бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши тар­бия­чиси" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, олий ўқув юртига имтиҳонсиз, дав­лат гранти асосида ўқиш имко­нига эга бўлди. Иштирокчи­ларнинг маънавий, ижтимоий-сиёсий, таълим-тарбиявий би­лимлари синовдан ўтказил­ган танловда Н. Очилова ўзининг кенг дунё­қараши, маҳорати, би­лим­дон­ли­ги билан эъти­роф­га са­зовор бўлди. Айниқса, унинг бо­­­­лалар билан ўт­­казган маш­ғулоти ижодий ёндашиш, за­мо­навий пе­да­гогик техно­ло­гия­лардан фой­даланиш асо­си­га қурил­гани, асосийси, бола­лар вақ­тини унум­­­ли ўтказгани ҳа­кам­­лар то­монидан юксак ба­ҳо­ланди.

— Бу энг завқли ва энг ҳая­жонли шарт бўлди, — дея таас­суротларини биз билан ўр­тоқ­лашади Н. Очилова. — Нота­ниш болалар, ку­тил­маган мав­зу. Аммо касбимни жуда ях­ши кўр­ганим учун ҳам болалар би­лан дар­ров дўст­лашиб ол­дик. "Та­биат" мав­зусидаги маш­­ғу­ло­тимни қи­зиқарли ўйин­лар би­лан олиб бордим. Шу вақт да­вомида ём­ғир, чақ­моқ, қор, шамол каби сўзлар­нинг инг­­лиз ва рус тил­ларида қандай ай­тилишини ҳам бо­ла­­ларга ўр­гатишга ҳа­ракат қил­дим. Йи­гир­­ма дақиқалик маш­­­­ғулот қан­дай ўтганини билмай қол­­­дик. Ва...Fолиб­ли­гим эълон қилин­ган­да, аввало, мендан ёр­­дами­ни аямаган устоз­ла­рим, қўл­лаб-қувватлаб турган жамоам, оилам, яқин­ларим кўз ўнгимдан ўтди. Бу жамоамиз­даги барча­нинг юту­ғи, деб айта оламан. Улар­­нинг ҳамма­лари­га раҳмат айтаман. Тар­биячи ўз устида мун­тазам иш­лаб, изланишдан тўхтамас экан, у учун муваф­фа­­қият эшик­­­­­лари очилиб бо­ра­­ве­ради. Келажакда бор би­ли­мим, ку­чимни Ватан тарақ­қиё­ти­га ҳисса қўша оладиган ақл­ли, зукко болаларни тар­бия­­лаш­га сарф этмоқчиман.

Тарбиячини ҳавас қилса ар­гизулик ғалабаси билан қут­лар­­канмиз, эзгу ишларига омад, муваффақият ёр бўлсин, деб қоламиз. 

МОҲИНУР.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 123 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus