Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ


Жорий йилнинг 7 ноябрь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида шифокорлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг шу йил 10 сентябрдаги қўшма қарорига асосанҳамда шифокорларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, самарали меҳнат қилиб қатор ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган эди.

Тиббиёт ходимлари куни арафасида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичи якунларига бағишланган мазкур тадбирда бошқарма тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари шифокор-мутахассислари, воҳамизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Танишинг, “Йилнинг яхши шифокори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари

-          “Йилнинг энг яхши педиатри” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси врач-педиатри Эргашева Манзура Қобиловна;

-         “Йилнинг энг яхши неонатологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси врач-неонатологи Салоева Муҳаббат Турсуновна;

-         “Йилнинг энг яхши терапевти” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси врач-терапевти Қодирова Хуршида Исомовна;

-          “Йилнинг энг яхши хирурги” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Кармана туман тиббиёт бирлашмаси врачи Жамолов Камол Шоимович;

-          “Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти перинатал маркази акушер-гинекологи Ражабова Дилфуза Мусаевна;

“Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Имомқулов Бахтиёр Акрамович;

-         Йилнингэнгяхши қон хизмати шифокори номинацияси бўйича:

1-ўрин: Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гематолог врачи Каримов Умур Темирович;

-          Йилнингэнгяхшиинструментал-диагностика шифокориноминацияси бўйича:

1-ўрин: Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ЭКГ шифокори Рустамов Завқиддин Бахриддинович;

-          “Йилнинг энг яхши кардиологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси врач-кардиологи Набиева Баҳора Шойимовна;

-         Йилнингэнгяхши инфекционисти” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси врачи Ҳайитмуродова Зарифа Ўроқовна;

-         “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам шифокори Рўзимуродова Маҳлиё Баҳриддиновна;

-         Йилнингэнгяхши анестезиолог-реаниматологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: РШТЁИМ Навоий вилояти филиали врач-анестезиологи Раҳмонов Баҳодир Азатович;

-         Йилнингэнгяхши умумий амалиёт шифокори” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Сиддиқова Гулзода Сатторовна;

-         “Йилнинг энг яхши травматолог-ортопеди” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази врач-травматологи Тўхтаев Матёқуб Қўшоқович;

-         “Йилнинг энг яхши фтизиатри” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти сил касалликларига қарши кураш диспансери врач-фтизиатри Бобомуродов Собир Нормўминович;

-         “Йилнинг энг яхши эндокринологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти эндокринология диспансери врач-эндокринологи  Мардонова Дилором Ўктамовна;

-         “Йилнинг энг яхши урологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази уролог-врачи Маматов Амриддин;

-         Йилнингэнгяхши стоматологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси стоматологи Ражабов Раҳим Рўзимуродович;

-         “Йилнинг энг яхши психиатри” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти асаб-рухий касалликлар диспансери бош врачи Муродов Жасур Абдуллаевич;

-         “Йилнинг энг яхши офтальмологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти офтальмология шифохонаси врачи Саломов Даврон Деҳқонович;

-         “Йилнинг энг яхши неврологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси врач-неврологи Пармонов Ойбек Худойбердиевич;

-         “Йилнинг яхши болалар хирурги” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази врачи Раҳмонов Жасур Мансурович;

-         “Йилнинг энг яхши нейрохирурги” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Розиқов Баҳриддин Баҳронович;

-         “Йилнинг энг яхши наркологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилояти наркология диспансери врач-наркологи Соатов Мирали Жаҳонович;

-         “Йилнинг энг яхши тиббий статистика шифокори” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий бўлим мудири, врач-статисти Ўролова Жамила Шермуҳаммадовна;

-         “Йилнинг энг яхши дерматовенерологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси врачи Пўлатова Марҳабо Тоғаевна;

-         Йилнингэнгяхшилаборатор диагностика шифокори номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач лаборанти Ҳусаинова Комила Актамовна.

Соғлиғимиз поспонларини табриклаймиз!

 

Кўрилганлар сони: 416 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus