вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Йилдирим Туғрул Туркеш: Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз


Пойтахтимизда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда иштирок этиш учун келган Туркия делегацияси раҳбарлари турли даражада учрашувлар ўтказди. 

ЎзА мухбири Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркешнинг бу ҳақдаги фикрларини сўради. 

– Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз. 

Давлат раҳбарларининг ташаббуси билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга қадам қўйди. Кейинги 7 ойда олий ва юқори даражада беш марта учрашув бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳлар доимий ва фаол иш олиб бормоқда. 

Иқтисодий, инвестициявий алоқалар изчил ривожланмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия ҳукуматлараро комиссияси мажлиси жуда самарали бўлди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, бунинг учун ишбилармон доираларга кенг қулайлик ва имтиёзлар яратиш бўйича биргаликда иш олиб бормоқдамиз. Бунинг учун икки томонда ҳам хоҳиш, ўзаро манфаатдорлик мавжуд. 

Туризм соҳаси ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан. Туркияликлар Ўзбекистонни ота юртимиз, деб эъзозлайди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа алломаларни яхши билади. Шу боис Ўзбекистонни келиб кўришга, тарихий қадамжоларни зиёрат қилишга орзуманд. Бу соҳада ҳам янги қулайликлар яратилиши сайёҳлар алмашинуви кўпайишига хизмат қилади. 

Тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтирмоқдамиз. Савдо-иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда Туркиянинг Зироат банки филиалини очишни режалаштирмоқдамиз. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 

 
Анвар Самадов, ЎзА
Манбаа: uza.uz
Кўрилганлар сони: 2320 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus