03.11.2020 11:49:12
Жорий йилнинг 30 октябрь куни давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, устувор вазифалар илгари сурилган эди.
Хусусан, мамлакатимиз Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ҳам мамлакатизимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, жамиятда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш учун тайёрланган мукаммал ҳужжат бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Бу борадаги амалий ишларнинг жойлардаги ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида Хатирчида бўлган Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов туманда таълим соҳасининг бугунги аҳволи қониқарли эмаслигини алоҳида таъкидлади.
Хусусан, айни пайтда туманда 88 та мактабнинг 23 таси ёки 26 фоизида битирувчиларнинг бор йўғи 10 фоизи олий таълим муассасасига ўқишга кирган. “Энг ачинарлиси, 9 та умумтаълим мактаби битирувчиларининг бирор нафар битирувчиси ҳам олий таълим муассасаларига киролмаган. Қолаверса, айрим мактаб директорлари узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилиб келган бўлса-да, иш услубида янгилик ва ўзгариш бўлмаганлиги, ёшлар тақдирига бефарқ эканлиги кечириб бўлмас ҳолатдир” деди вилоят ҳокими.
Дарҳақиқат, туманда таълим сифатининг пастлиги қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 4630 нафар ўқитувчидан бор йўғи 11 фоизи малака тоифасига эга. Шулардан 99 нафари (2,1 фоиз) олий тоифа, 297 нафари (6,4 фоиз) биринчи тоифа, 119 нафари (2,6 фоизи) иккинчи малака тоифаси эга эканлиги буни яққол кўрсатиб турибди.
– Бугун мамлакатизимизда таълим сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади!” Бу жараёнларда ҳеч ким бефарқ бўлши мумкин эмас, деди К.Турсунов. – Шу мақсадда, туман таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз, бу жараёнларда ҳокимдан тортиб оддий ўқитувчигача жиддий масъулият ва шахсий жавобгарлик билан муносабатда бўлиши шарт!
Хатирчи тумани педагоглари билан ўтказилган йиғилишда бундан буён юритиладиган рейтингда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириши ёки ишга жойлашиши кўрсаткичлари асосида муассаса раҳбарлари рағбатлантирилиб борилиши яна бир бор таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида битирувчиларининг 35 фоиздан ортиғи олий таълимга муассасаларига ўқишга кирган бир қатор умумтаълим мактаблари директорлари вилоят ҳокимининг махсус пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а