Бугун: 17 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЯНГИ УЙ КАЛИТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ


Навоий вилоятида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-яратувчанлик ишлари ҳамда  эзгу ва хайрли тадбирлар давом этмоқда.  Истиқлол шукуҳи кезиб юрган мана шундай қутлуғ кунларда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида ўнлаб ижтимоий объектлари, турар жойлар фойдаланишга топширилмоқда. Айниқса, ҳудудларда аҳолининг уй-жойга бўлган талаби ва эҳтиёжини қондириш, замонавий қиёфа ҳамда шарт-шароитларни яратиш борасида муҳим қадам қўйилмоқда. Жумладан, жорий йилда вилоятимиз миқёсида аҳолининг ижтимоий муҳофазаланган оилалари учун 1006 та хонадонлар бунёд этилган бўлса, Навоий шаҳрининг ўзида 400 тага яқин ана шундай квартиралар қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, биргина Навоий шаҳрида хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан бугунга қадар 480 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани аҳолининг уй-жой билан боғлиқ эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилаяпти. Қисқа муддатда “ZARAFSHON GOLDEN GROUP” компанияси томонидан ҳам 17 100 млн. сўмликдан ортиқ маблағ эвазига сифатли ва кўркам тарзда бунёд этилган ушбу хонадонларда 216 та оиланинг истиқомат қилиши учун барча имкониятлар яратилди. Биринчи қаватда 16 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, ён-атрофида болалар майдончалари, ҳордиқ учун айвончалар ва ўриндиқларнинг янгича дизайн билан ўрнатилганлиги ҳар қандай кишининг кўзини қувнатади.

Кўрилганлар сони: 114 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus