Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги ғоя, янги ташаббус билан...


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш — халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир" мавзусидаги видеоселекторида иштирок этиб, масъулиятим янада ошди дея оламан. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, соҳаларда амалга оширилиши керак бўлган қатор вазифалар турибди ва буни бажариш ҳар бир ижодкордан масъулият, бурч, ватанпарварликни талаб қилади.

Йиғилишда мамлакати­миз­да маданият, адабиёт ва санъат бўйича эришилган ютуқлар билан бирга бугун­ги кунда улар­нинг халқ ичи­га кириб бориши, маънавия­тимизни бойитиш­га ҳисса қўшиш, ОАВ билан ҳамкор­лик­ни кучайтириш, жаҳон талабларига мос равишда ижодий асарлар яратишга оид масалаларда қатор камчиликлар борлиги танқи­дий баҳо­ланди. Бу ҳаммаси бор гап. Ижодкорларда янги ғоя, ташаб­бус, қайноқ қалб­лик етишмаслиги  ҳам бунга сабаб эканли­ги тўғри қайд этилди. Шунингдек, Прези­ден­тимиз мада­ният соҳаси­даги камчиликлар туб илди­зини таҳлил қилиб, бу нарса малакали кадрлар масала­сига бориб тақали­ши­ни ку­юн­чаклик билан тилга олди­лар. "Таҳлиллар шуни кўр­сат­­моқдаки, ҳозирги вақт­да маданият ва санъат муасса­сала­рида меҳнат қилаётган кадрларнинг 50 фоиздан зиёди олий маъ­лу­мотга эга эмас. Бунинг асосий саба­би, институт­ларни битириб жойларга ишга бораётган кадрларга зарур шароит яра­тиб бе­рилмаган. Ўйлай­ман­ки, ҳозирги кунда мада­ният ва санъат аҳлида фаол­лик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи етиш­­­ма­ёт­ганини ўзларин­гиз ҳам ҳис қилиб туриб­сиз", дея таъ­кидлади дав­латимиз раҳбари.

Аввало, маданият ва санъ­ат йўналишидаги олий ўқув юртлари, лицей ва коллеж­лар, мусиқа ва санъат мак­таб­ларининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурли­ги айтилди. Прези­ден­тимиз­нинг маданият ва санъат, абадиётга бўлган бундай кенг эътиборлари бесамар кет­мас­лиги аниқ. Йиғилиш биз­ни руҳланти­риб, янги ғоялар билан яшашга, маданият, санъ­ат ривожига ҳисса қў­шишга ундагани билан аҳа­миятли бўлди.

Суннат БОБОҚУЛОВ,

вилоят маданият бошқармаси бош мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 479 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus