Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги меҳмонхона иш бошлади


Қизилқум кончилари маркази — За­раф­шон  шаҳ­­­ри меҳмонлари ва бу ерга келаёт­ган сай­ёҳ­лар учун яна бир қулайлик яра­тилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асо­сида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмон­хо­наси қурилиб, ишга туширилди.

Ўзида замонавий миллий ва жаҳон меъ­­­мор­чи­лиги анъана­лари­ни уйғун­­лаш­тирган, ориги­нал услубда бунёд этил­ган икки қаватли маж­муа­да таш­риф бую­рувчилар учун энг қу­лай шарт-шароитлар муҳайё этил­ган.

"Зарафшон Пром Инвесть" масъ­улияти чек­­ланган жамияти томо­ни­дан тўрт мил­лиард сўм сармоя ки­ритилиб, бир ярим гек­тар майдонда тик­­ланган кўркам иншоот фой­дала­ниш­га топширилиши билан 40 на­фар ёш ўзлари­нинг доимий иш ўрин­ла­рига эга бўлишди.

Янги иншоотнинг тантанали очи­лиш ма­ро­симида Зарафшон шаҳар ҳокими Муҳид­дин Бо­зоров қатна­шиб, ҳудуд ту­риз­мини ри­вожланти­риш­да ушбу меҳмонхонанинг алоҳида аҳамиятга эга бўлишини таъ­кид­лаб ўтди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 45 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus