Бугун: 21 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ ЗАРАФШОН ВА НАВОИЙ ШАҲАРЛАРИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ


Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 265 нафар эканлиги қайд этилмоқда.
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал 214 нафар бемор буткул соғайган.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг 3 нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда яна 3 нафари Навоий шаҳридан эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг.
Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 1233 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus