Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги истеъдодлар кашф этилади


Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлом жамият барпо этиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида спортга катта эътибор қаратилаётир. Ёшларимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда кўрсатиб келаётган жасорати, матонати дунё аҳлини ҳайратга солмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва омма­вий спорт билан қамраб олиш орқали бар­ка­мол авлодни вояга етказиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналти­рилган муҳим ҳужжат бўлди.

Давлатимиз раҳбари ёш истеъдодларни руёбга чиқариш учун шароит яратиш, соҳа­да янги иқтидор соҳибларини саралаб олиш­да, етук спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда ечимини кутаётган муаммолар тўпланиб қолганлигини таъкид­лаб ўтганди. Аксарият спорт иншоотларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермаслиги ачинарли ҳолат экан­лигини ҳам афсус билан қайд этганди.

Қабул қилинган қарор билан мамлакати­миз­да жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури тасдиқлан­ди. "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Уни­вер­сиа­да" спорт ўйинлари дастурлари­ни спортнинг оммавий турлари ҳисобига янада кенгай­тириш, нуфузини ошириш, рағбатлан­тириб бориш қарорда ўз аксини топган.

2017-2021 йилларда юртимизда спортни ривожлантириш мақсадида қарийб бир трил­лион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутил­ганлиги ҳам соҳага бўлган эътибор намуна­сидир.

Ўлмасой ЙЎЛДОШЕВА,

Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2858 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus