Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги экспонатлар билан бойитилди


Музейлар дастлаб бадиий асарлар мажмуига, кейин эса моддий ва маънавий-маърифий ёдгорликларни йиғувчи, сақловчи муассасага айланди. Энг қадимги даврдан тортиб, бугунги кунимизгача улуғ аждодларимиз ҳаёти, она тупроғимиз, Ватанимиз ҳудудида кечган, биз учун маълум маънода сабоқ бўлувчи воқеа ва ҳодисалар, унинг табиати, ҳайвонот ва наботот олами экспонат ва экспозицияларда ўз аксини топди.

Ўзбекистонимиз мустақилликка эриш­ган илк кунлардан бошлаб, барча соҳа­лардаги каби музейларни ривожлан­ти­риш ишига ҳам ҳукуматимиз томони­дан жуда катта эътибор берилмоқда, уларни ривожлантириш ва маданий бойликларимизни асраш тўғрисида кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқарилмоқда.

Дарҳақиқат, улуғ аждодларимиз томо­нидан яратиб қолдирилган бой мада­ний-миллий меросимизни асраб-авай­лаш, илмий ўрганиш, бойитиш ва ри­вож­лантириш, тарғиб қилиш ва улар асосида ёш авлодни тарбиялашдек масъулиятли ишларни амалга оши­риш­да музейларимизнинг ҳам алоҳида ўз ўрни бор. Ҳозир вилоятимизда дав­лат, соҳа, жамоатчилик ва мактаб му­зей­лари мавжуд. Вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи ҳам вилояти­миз­нинг бетакрор табиати, халқимизнинг ноёб ва турфа хил маданияти ҳамда урф-одатлари тарихи намуналаридан иборат ноёб экспонатлар билан бойи­тилди. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар­га замонавий талаблар асосида музей хизмати кўрсатишга қулайлик яратиш, сервис хизматини яхшилаш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан музе­йимизга 45 дона янги, замонавий кўри­нишдаги ветриналар келтирилди. Улар истиқлол йилларида эришилган ютуқ­ларимиз ёритилган янги мустақиллик экспозицияси билан бойитилди. Юксак маънавиятимиз, миллий урф-одат, анъ­ана ва қадриятларимиз асосида тар­ғибот ишлари олиб борилиб, ёшлари­мизни юксак маънавият руҳида тарбия­лаш, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини тарғиб этишга йўналтирилган суҳбат-мулоқот, учрашув ва маърифий тадбир­лар ўтказилмоқда.

Сайёҳларга хизмат кўрсатаётган ви­лоятимиздаги барча музей ходимлари­ни 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан муборакбод этамиз! Тарихимизга қизиқувчан ихлосманд­ларни музейимизда кўришдан бахтиёр эканимизни таъкидлаймиз.

Манзура ҲОШИМОВА,

Дилафрўз МУСТАФОЕВА,

вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи ходимлари.

Кўрилганлар сони: 27 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus