Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҚИЗИЛҚУМДА ТИЛ МАРКАЗИ


Ушбу марказни очиш вазифаси Республикамиз Президентининг вилоятга жорий йил март ойидаги ташрифи чоғида белгиланган эди. Шу асосда туман марказидаги илгарги касб-ҳунар коллежи биносида бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, даргоҳ ўз фаолиятини самарали олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Марказда Навоий Давлат педагогика институтининг профессор ўқитувчилари, тилшунос олимлар томдилик ёшларга халқаро мулоқот тили инглиз, давлат тили ўзбек тили билан бирга рус тилини ҳам ўргатадилар.
- Мамлакатимиз раҳбарининг қизилқумлик ёшларга ғамхўрлигини ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир кунимизда ҳис этиб яшаяпмиз, - дейди меҳнат фахрийси Жарилқасин Асубаев. – Айниқса, ўғил-қизларимизга олий ўқув юртларига киришлари учун имтиёзларнинг жорий этилиши биз кексаларни ниҳоятда хушнуд этди. Албатта, бундан фойдаланган ёшларимиз кўп ўтмай мана шу марказда фаолият олиб боришади.
Марказ икки юз нафар ўқувчи қатновига мўлжалланган. Келгусида унда бошқа тиллар бўйича ҳам машғулотлар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Табиийки, бу тил ўрганувчилар аудиторияси кенгайишига хизмат қилади.
Кўрилганлар сони: 1473 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus