Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қизилқум маҳсулотлари экспортга


Мамлакатимиз раҳбарининг тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш, имтиёзлар бериш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонуний ҳимоя қилишга эътибор қаратаётганлиги соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам ялпи ички маҳсулотда уларнинг улуши йилдан-йилга ортиб бораётир.

Ўтган йили дастур доираси­да, туман ҳо­кимлиги қарори би­лан фойдала­нил­май ётган кат­та бино ишлаб чиқаришни йўл­га қўйиш учун инвестиция ки­­ритиш шарти билан ноль қий­матда бизга бе­рилди. Рос­сия­лик ҳамкорлар билан алоқа­ни тик­лаб, ўз маблағларимиз ҳи­соби­дан Челябинск шаҳри­дан жунни титиб, момиққа ай­лан­тирадиган тех­нология олиб ке­либ ўрнатдик. Техно­логия за­монавий бўлмаса-да, электр эне­ргия, сувни тежаши билан биз­­га маъқул келди. Айни пайт­да 10 нафар киши меҳ­нат қи­лаётган цехни вилоя­тимиз­­даги 9 та қора­кўлчилик шир­­кат хў­жа­­лиги маҳал­лий хом­а­шё билан таъ­мин­лайди. Ку­ни­га 4-4,5 тонна жун қайта иш­ланади ва ярим тайёр маҳ­сулот ҳозирча Россияга экс­порт қилинади. Хомашёнинг ўн бос­­­қичли ишловдан ўтказил­ган­лиги ҳам маҳсулот сифати­ни оширишга хизмат қилади. Мус­тақиллик байрамигача цех­да қу­ритиш уску­наси, пресс­­лаш агрегатини ўр­натиб, тўла қувват билан ишлашга чи­қа­миз. Шунда иш­лаб чиқа­ра­ёт­ган маҳ­су­­лотларимиз сифа­ти яна­да оша­ди, тайёр маҳ­су­лот­­­га айланади. Йи­лига 300 тон­на жун­ни қайта иш­лаш им­ко­­нияти яра­­ти­лади. Асосий­си, 30 ­та­ ян­ги иш ўрни барпо эти­лади.

Экспорт қилина­диган ярим тайёр маҳ­сулотдан таш­қари, шу ернинг ўзида олти тур­даги ҳар хил ўлчамли ки­гиз­лар тай­ёр­лаш ҳам йўлга қў­йи­лади. Маҳаллий ша­роит­дан ке­либ чи­қадиган бўлсак, ранг­ли нақш­лар солинган ки­гиз­лари­мизга на­фақат ички бо­зорда талаб катта, балки хо­риж­дан келган сай­ёҳлар эъти­борини ҳам жалб эт­моқда. Шу ­жи­ҳат­­дан олиб қарайдиган бўл­сак, ма­ҳаллий хом­ашёдан тай­ёр­­­ла­наётган маҳсулот­лари­миз та­биий то­за­лиги, ши­фо­бахш­лиги, сифати ва чидам­лилиги би­­лан ҳа­де­май жа­ҳон бозори­дан жой эгал­лайди.

Муҳтарам Юртбошимиз тад­биркор­ларни шунчалик қўл­лаб­-­қувватлар экан, биз юрт рав­­­на­қи, эл фаровонлиги йў­ли­­­­даги фидойилигимиз би­лан­­­ жа­воб қайтаришимиз ке­рак. 

Ўткир ЖАЛИЛОВ,

"Қизилқум Воолтекс" МЧЖ раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 511 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus