Бугун: 11 Апр 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ НАВОИЙДА БЎЛДИ

Бугун Навоий вилояти ҳокими Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пиннани қабул қилди.

Маълумки, икки томонлама ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда фаол ривожланмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида Италия компаниялари билан машинасозлик ва электротехника соҳаларида сармоявий ҳамкорлик энг жадал ривожланмоқда.

Навоий вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган. Вилоят Республиканинг энг йирик саноат маркази ҳисобланади ва мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Навоий вилояти минерал хом ашёларнинг катта захираларига, ривожланган логистика тармоғи ва саноат инфратузилмасига, эркин иқтисодий зонага, шунингдек саноат ва бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларга эга.

Минтақада қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган, пахта толаси ишлаб чиқаришга, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, узумчилик, чорвачилик (айниқса, қоракўлчилик) йўналтирилган.

Бугун бутун республика сингари Навоий вилоятида ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, италиялик сармоядорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам бошлаб юборилган.

Шунингдек, ўтган йили Навоий вилояти корхоналари 37,2 минг доллар миқдорида қуритилган меваларни экспорт қилди. Жорий йилда 500,0 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Ушбу ташриф Навоий вилояти ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 185 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *

Система Orphus