Бугун: 23 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Истиқболли ҳужжат

Истиқболли ҳужжат

26.05.2017 10:53:54


Табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи бўлган гидроэнергетика ресурсларидан фойдаланишни ҳар томонлама кенгайтиришда ҳукуматимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилаётгани эътирофга лойиқ.

Бу юмушлар саноат корхона­лари, қиш­лоқ хўжалиги ва аҳо­лининг ушбу неъматга бўлган эҳтиёжини қоплаш, ёқилғи захира­лари­дан оқилона фойдаланиш ва уларни те­жаш, атрофга зарарли чиқиндилар чи­қа­рилишини камайтиришга қаратилган.

Маълумки, республикамизда ҳозирда фаолият юритаётган электр станциялари­нинг аксарияти ўтган асрнинг ўрталарида ишга туширилган, табиийки, бугун улар техник ва технологик қайта жиҳозлашга, реконструкцияга муҳтож. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 2 май­даги 2017-2021 йилларда гидро­энер­гетикани янада ривожлан­тириш чора-тадбирлари дастури тўғ­ри­­сидаги қарори ҳамда жо­рий йил 18 май­даги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жа­миятини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони гидроэнерге­тика­ни ривожлан­ти­ришга хорижий инвести­ция­ларни кенг жалб этиш, электр энер­гиясига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қонди­риш­ни таъминлаш мақсадида барча гид­ро­электростан­ция­ларни бирлаш­тирувчи жамият ташкил этишни кўзда тутган. Мазкур ташкилот электр энергияси иш­лаб чиқариш соҳасида ягона техник сиё­сат­ни амалга оширади, соҳа салоҳиятини ўзлаштириш асосида уни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади, йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанция­лар­ни лойиҳалаштиради ва қуради, модер­ни­за­циялаш бўйича инвестиция лойиҳала­рини амалга оширади.

Хуллас, давлатимиз Президентининг юқо­ридаги Фармони, қарори ҳамда соҳа­га те­гиш­ли бошқа қабул қилинган қонун­чи­лик ҳужжатлари республикамизнинг энергетика мустақиллигини кучайтириш, истиқболини таъминлаш, гидроэлектро­стан­циялардан самарали ва хавфсиз фой­даланиш орқали юртимизда ягона гидроэнергетика соҳаси­ни яратиш йўлида улкан қадам саналади.

Истам ҲАМРОЕВ,

"Навоий ИЭС" акциядорлик жамияти ахборот хизмати котиби.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 3224 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus