Бугун: 06 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Истеъдодли ёшлар танлови


Ўтган ҳафта охирида Навоий шаҳрида "Юрт келажаги" республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлардан 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ҳамда истеъдодли йигит-қизлар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Танловнинг Навоий информа­ти­ка ва электрон саноати касб-ҳунар коллежида ўтказилган "Информа­цион технологиялар ва рациона­лизаторлик таклифлари, техник ло­йиҳалар ва ишланмалар" йўна­лиши ҳам бир-биридан қизиқар­ли лойиҳаларга бойлиги билан ажралиб турди. "Ёшлар маркази"­да эса қаламкашлар, ёш меъмор­лар, либослар бўйича ди­зай­нер­ларнинг ижодий асарлари томо­шабин ўқувчиларга бир олам таассурот улашди. Жумладан, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳу­нар коллежи ўқувчиси, 18 ёшли Мафтуна Очилова яратган либос андозалари ўзининг бетакрор жозибаси, миллийлиги, нозик дид­ни ифода этолгани билан йиғил­ганлар эътирофига сазовор бўлди.

 — Менга миллий матолари­миз­дан замонавий руҳ уйғунлигида либос­лар яратиш ёқади, — дейди биз билан суҳбатда М. Очилова. — Либосларим кўргазмаси билан келажакда дунё модалар намо­йишида иштирок этиш ниятим бор. Бунинг учун ҳали кўпизлани­шим керак. Устозларимдан ўрга­на­ётганларимга доимо амал қилишга ҳаракатқиламан.

Карманалик Маржона Саъдул­лаеванинг ҳам чиройли либослар тикишга иштиёқи баланд. У она­си Феруза Шариповадан масла­ҳатлар олади. Айниқса, қизалоқ­лар учун хонатласдан тикилган либосларнинг бисер ва нақшлари маҳорат билан жойлаштирил­ган­лиги Маржонанинг дизайнер­ликка бўлган меҳри, қизиқишини яққол намоён этди.

Маданият ва спорт комплекс­лари макетларини намойиш эт­ган ўқувчиларнинг иқтидори ҳам алоҳида эътиборда бўлди. Жум­ладан, "Ёш томошабинлар театри" макетини тақдим этган Акмал Турдиевнинг орзулари, бой хаё­лоти ана шу архитектура намуна­сида яна бир карра кўринади. Муаллифнинг кўркам  макетида келгусида вилоятимизда ҳам театр биноси қад ростлашига бўлган истакни сезиш қийин эмас.

Жасур­бек Қодиров эса ўзи ярат­­ган макетни "Nur Hotel"деб ном­лаган.

— Ушбу макетда Нуротага дам олишга келувчилар учун ҳар то­мон­лама қулай меҳмонхона акс эт­тирилган, — дейди Ж. Қодиров. — Ту­ма­нимиз ўзининг бой табиа­ти, обидалари билан сайёҳларни ўзига жалб қилиб келган. Демак, меҳмонхоналар шароити ҳам ту­ристларни қониқтира олиши ке­рак, деб ҳисоблайман. Мен ярат­ган меҳмонхона макетида теннис корти, болалар учун ўйин майдон­часи, бассейн, ботаника боғи кабилар жой олган. Келажакда ушбу лойиҳам амалга ошади, деган умиддаман. 

Танловнинг тантанали тақдир­лаш маросимида беш йўналиш бўйича энг иқтидорлиғолиблар аниқланди. Истеъдодли бу ёшлар мамлакатимиз шарафини ўз билим ва иқтидори, меҳнати би­лан янада улуғлашига ишонамиз.

 

Кўрилганлар сони: 4274 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus