Бугун: 17 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ишончни оқламоқда

Ишончни оқламоқда

19.09.2017 13:04:43


Нурота туманининг Чуя қиш­лоғида яшовчи Мадад Маҳ­мир­заев солиқ борасида муам­мога дуч келди. У ёққа борди, бу ёққа борди, лекин масала ўзи кутганидай ечим топмади. Ноилож туман халқ қабулхо­на­сига мурожаат қилди. Ходим­лар уни илиқ чеҳра, яхши кайфият билан кутиб олишиб, сўзларини эринмай тингла­шар экан, Мадад Маҳмирзаев ўзини гўё яхши туш кўраёт­гандек ҳис қилди. Чунки муам­моси ўша куниёқ ҳал бўлди. Унинг хурсандчилиги ичига сиғ­масди.

— Шу пайтга қадар 800 га яқин му­ро­жаат бўлди, — дейди халқ қа­булхонаси мудири Шермат Асатов. — 500 дан ортиғи ижо­бий ҳал этилди. Жумладан, кам таъ­минланган оилаларга мод­дий ёрдамлар кўрсатилиб, банд­лик маса­ла­сида ҳам улар­га керакли тавсиялар берил­ди. 

Жорий йилнинг бош­ла­рида қабул­хо­нага бир аёл яқинлари кў­ма­гида ғамгин қиёфа­­­да ки­риб келди. Уни қий­наётган муам­­мо сўралганда, аёл фалаж оёғига ишора қилиб, шу пайт­га қадар иккин­чи гуруҳ ноги­рон­лик нафақа­си­ни ола­ёт­­га­ни, аммо у ишга яроқ­сиз эканли­ги, бу бўйи­ча тегишли ташкилот­лар­­га муро­жаат қилга­ни, аммо на­ти­жасиз қол­­ганини айтиб йиғла­ди. Ўша куниёқ аёл­нинг муро­жаатини ўрганиш юза­си­дан иш бошланди. На­ти­жада аёл би­рин­чи гуруҳ ноги­рони, деб топилиб, ҳу­қуқлари ҳақида тушунчалар берилди. 

Жумладан, Чуя қишлоғида ўт­ка­зилган сайёр қабул давомида бир фуқаро ўзига нисбатан но­ҳақлик бўлаётганини, қўлидан ҳеч нима келмаётганини кую­ниб гапирди. Маълум бўлиши­ча, туман газ идорасидан унга кутилмаганда "500 минг сўм қар­зин­гиз бор. Агар кўрса­тил­ган муддатда тўламасангиз, судга оширамиз", деган мазмунда хат келган. Фуқаро эсанкираб қолган ва "англа­шил­мовчилик бўлган­дир", де­ган ўйда идо­ра­га борган. Аммо, ҳар қанча ту-шун­тирмасин, хат аслича қола­верган. Қа­булхона ходимлари томонидан бу масала атроф­ли­ча ўрганилди. Нати­жада фуқа­ро бундан икки йил олдин газ  тармоғидан узилгани ва шундан буён ҳеч қанақа газдан фойда­ланиш ҳолат­лари кузатилмага­ни маълум бўлди. Ма­сала ижо­бий ҳал этилди.

Ҳа, энди аҳоли оиласи, иши, са­ло­матлиги билан боғлиқ му­ам­мога дуч ке­либ қолса, ўзини қаерга қўйишини билмай, илож­сиз юришига ҳожат йўқ. Уларни эшитадиган, муаммо­ла­рини ҳал қилиш учун кура­ша­диган, айнан шу­нинг учун ташкил этилган халқ қабулхо­на­лари бор.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2514 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus