Бугун: 22 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қишлоқ хўжалигига оид масалалар – доимий комиссия муҳокамасида


Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси аъзолари томонидан вилоятда Аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларни кўп тармоқли хўжаликларга айлантириш орқали иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида ечимини кутаётган муаммолар, долзарб вазифалар ҳамда боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларга хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш ҳам доимий комиссия аъзоларининг диққат-марказида бўлди.

Доимий комиссияси аъзолари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, корхоналари ва муассасалар раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда олимлар иштирок этган йиғилишда соҳа мутахассисларининг вилоятда аграр соҳада амалга оширилган ишлар, Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур тармоқ олдига қўйилаётган вазифалар ижроси юзасидан маърузалари тингланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар аграр соҳада ҳам туб ўзгаришларга олиб келди. Аграр ишлаб чиқишни ташкил этишнинг ўзбек халқини менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган шакллари-деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бу эса ўз навбатида қайта ишловчи тармоқларни қишлоқ хўжалиги хомашёси, аҳолини эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлашга асос яратди. Энг асосийси,ер ва сув ресурслари бўйича имкониятларимиз чекланганини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш ва илғор агротехнологияларни жорий этиш натижасида қисқа муддатда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилиш имкониятини ошириш мақсадида қатор иқтисодий ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

— Қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналиши бўлган боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларга хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш ҳам бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Ушбу тармоқни ривожлантириш орқали, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, бозорлар тўкинлигини таъминлаш соҳа мутахассисидан ҳаётий тажриба ва назарий билим талаб этади. Бугун вилоятимиздаги интенсив боғларда етиштирилаётган маҳсулотлар салмоғи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилаётгани, яхши парвариш  ижобий натижа кўрсатмоқда,— дейди Қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази вилоят бўлими доценти, биология фанлари номзоди Файзулла Ҳамроев.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 2500 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus