Бугун: 09 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қишлоқ хўжалиги техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ягона электрон база яратилмоқда


Қишлоқ хўжалиги ривожида техникалар сифатининг аҳамияти катта. “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармасининг “Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш” бўлими қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш техникалари, уларни эксплуатация қилиниши, сифати, сервис ва таъмирлаш ишларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда тракторчи-машинист, техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) - техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари, яъни пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномалари бериш бошланди.

Мазкур қарорга асосан, 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома ва, тракторчи машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилиши, 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ҳужжатга асосан эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши қайд этилган.

Ҳозирда вилоятда жами 500 донадан ортиқ эски техник паспортлар алмаштирилиб, янги намунадаги 220 донадан ортиқ тракторчи-машинист гувоҳномалари эгаларига топширилди.

Мазкур электрон базанинг афзаллиги шундаки, нотариал идоралар, мажбурий ижро буюролари ва тегишли давлат идораларда қисқа муддатларда ахборот алмашишни йўлга қўйиб, пировард натижада техникаларни расмийлаштиришда мулк эгаларининг қимматли вақтини тежамоқда.

2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, техник паспортни алмаштириш учун жисмоний ёки юридик шахс туман инспекция бўлимларига техник гувоҳнома ва ариза билан мурожаат этади. Аризалар 3 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда кўриб чиқилади.  

Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахслар учун жудда катта имконият ва шарт-шароитлар ҳам яратиб беради. Илгари эгалик ҳуқуқи бўлмаган, қайта тикланган ёки мавжуд имкониятлар билан тайёрланган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техниклари, ўзиюрар машиналарга эгалик ҳуқуқини бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланмаган эди. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жуда кўп сарсон саргардонликлар дуч келиниб, фақатгина фуқаролик судларига мурожаат қилингандагина техникага эгалик ҳуқуқини тиклаш мумкин эди.

Эндиликда, давлатимиз томонидан бу сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида мазкур қарор билан бир қатор енгилликлар яратиб берилди. Хусусан, қарорда эгалик ҳуқуқи бўлмаган, қайта тикланган ёки мавжуд имкониятлар билан тайёрланган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ва ўзиюрар машиналарга эгалик ҳуқуқини бериш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш қайд этилган. Бунда эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари бўлмаган техникаларнинг техник регламент ва техника хавфсизлик талабларига мослиги, техникадан фойдаланиб келинаётган муддат, қидирувда ёки қидирувда эмаслиги кўриб чиқилиб, камида уч йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинаётган, ўғирланмаган, техник талабларга жавоб берадиган техникалар Инспекция томонидан давлат рўйхатидан ўтказиб берилади. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 139-моддаси билан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Таъкидлаш керакки, 2023 йил 1 январдан техникани эски паспорт билан бошқариш ноқонуний деб ҳисобланади. Техникани узрли сабабларсиз техник кўрикка олиб келмаган ёки ундан бўйин товлаган, техник кўрикдан ўтмаган уловни бошқаришга рухсат берган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади. Шундай экан, техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда эски техник паспортларни янгисига алмаштиришни орқага сурманг.

 

Баҳодир АГЗАМОВ,

 “Ўзагроинспекция”  вилоят бошқармаси бош инспектори

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus