Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш устувор вазифа


Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2013-2014 йиллар давомида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан фармон ва қарорлар қабул қилинди. Республикамиз Президентининг 2014 йил 7 апрелда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадига йўналтирилган муҳим ҳужжатдир.

Шунингдек, жорий йилнинг 15 апрелида давлатимиз раҳбарининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам 1 июндан бошлаб тадбиркорлик соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турларини бекор қилиш, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорларини қисқартириш каби тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар берилган.

Ш. МАМИРОВ, вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 3129 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus