Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ишбилармон ва тадбиркорлар форуми


Навоий вилоятида 11-12 май кунлари халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

  Ушбу нуфузли форумда дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатларнинг 150 га яқин ишбилармон доиралари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамлакат-ларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари  иштирок этди.

  Алоҳида эътироф этиш керакки, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 март куни вилоятга қилган ташрифи доирасида вилоятда халқаро бизнес форум ўтказиш таклифи илгари сурилгани мазкур анжуман ташкил этилишига турки бўлди.

   Халқаро форумнинг Навоий вилоятида ўтказилгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Зеро, бу воҳа республикамизнинг йирик индустриал ва маданий маркази ҳисобланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.

  Етакчи саноат соҳалари кон-металлургия, кимё, энергетика, нефтегаз, ма-шинасозлик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳисобланган вилоят ўзининг иқтисодий потенциали, ер ости бойликлари билан бутун дунёга машҳур.

  Эркин иқтисодий зона, интермодал логистика маркази, халқаро аэропорт, қатор саноат корхоналари, йирик қувватли электр станцияси вилоятда тадбиркор-лик ривожи ва ишбилармонлик муҳитини кенгайтиришга мустаҳкам асос ярат-моқда.

  Вилоятда фаолият кўрсатаётган 60 дан ортиқ қўшма корхоналардаги хорижий инвесторларга илиқ муносабат, улар билан тенг манфаатли алоқаларни ўрнатиш бизнесдаги ҳалол шерикчилик тамойилига тўла мос келади.

  Хорижий   инвесторларнинг бизнес форум доирасида жаҳон бозорини пухта ўрганиб иш тутгани, маҳаллий тадбиркорлар билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида турли музокаралар ўтказгани истиқболда ўзининг ижобий самараларини беради.

  Бизнес форум доирасида дастлаб вилоятда фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхоналари ва хорижий инвесторларнинг тор доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.

  — Мен Ўзбекистонда илгари ҳам бўлганман. Юртингизда бизнес юритиш учун ҳали ишга солинмаган имкониятлар жуда кўп. Шу сабабли хорижий сармоя киритиш икки томонлама ҳам фойдали бўлади. Айниқса, Навоийда кончилик саноати жуда ривожланган. Менда айнан ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш истаги жуда юқори. Бу борада комбинат мутахассислари билан келишиб олдик. Энг асосийси, ўзбек халқининг самимий, очиқкўнгил ва меҳмондўстлигини жуда қадрлайман, — дейди Женевалик инвестор Робер Блум.

  Форум доирасида иштирокчилар вилоятнинг туристик салоҳияти билан танишиш мақсадида қадим ва кўҳна Нурота туманидаги “Чашма” меъморий мажмуаси ҳамда “Сармишсой” музей қўриқхонасига саёҳат қилдилар.

  — Нурота ўзининг туристик салоҳияти ва имкониятлари билан дунёга машҳур, — дейди Фаластиннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Закий Абдулраҳим. — Бу ерга келиш барча қатори менинг ҳам орзуим эди. Мана бугун нур қалъасига келиб муқаддас чашма сувидан ичдим. Зиёрат қилдим, бундан жуда хурсандман.

  “Навоий” эркин иқтисодий зонасида айни пайтда 20 га яқин хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги жаҳон андозаларига мос, экспортбоп ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилаяпти. Форум иштирокчилари мазкур корхоналар фаолияти билан танишар экан, уларга хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

  — Навоий шаҳрига биринчи бор келишим. Бизнинг компания асосан кимё саноати бўйича фаолият юритади. Навоийда эса ушбу соҳа яхши ривожланган экан. Ўз-ўзидан аёнки, ўзаро ҳамкорликда қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилса, бундай ҳамкорликнинг истиқболи порлоқ бўлади. Таъсуротларимнинг эса чеки йўқ. Гўзал ва озода Навоий шаҳри менда жуда илиқ таъсурот қолдирди, — дейди Австрия давлатидан ташриф буюрган бизнес форум иштирокчиси Андрей Князев.

  “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг фаоллар залида бизнес форум доирасида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг, хусусан Навоий вилоятининг иқтисодий потенциали, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди. Айниқса, вилоятнинг инвестициявий имкониятлари ҳамда туристик салоҳиятига бағишланган видеоролик намойиши хорижий инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

  — Ўзбекистонга бундан 10 йил илгари ҳам келгандим. Қисқа фурсат ичида бу диёр таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибди, — дейди  Абдураҳмон Каратепе (Stas Enjineering Компаниясининг Россия федерацияси ва Марказий Осиё бўйича координатори, Туркия.) — Ўзбекистонда тадбиркорларга қаратилаётган юксак эътибор биз каби хорижлик ишбилармонларни ҳам хурсанд қилмоқда. Айниқса, Туркия Президентининг яқиндагина амалга оширган давлат ташрифи доирасида турк компаниялари ва ишбилармонлари иштирокида бўлиб ўтган безнес форумда берилган имтиёзлар, қулайлик ва енгилликлар мени жуда руҳлантирди. Ҳозирда Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида қўшма корхона фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Эндиги навбат Навоийга.

  — Халқаро бизнес форум мамлакатимизда саноатни жадал ривожлантириш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш, бу борада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш ишини мустаҳкамлашга муносиб хизмат қилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади, — дейди Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўктам Исламов. — Икки кун давом этган бизнес форум якунида кўплаб манфаатли шартномалар имзоланиб,  инновациялар самарадор-лигини кенгайтириш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

  Халқаро бизнес форумда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 59 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus