Бугун: 21 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Иш билганга минг танга


Fайрат Содиқов ва унинг рафиқаси Ёрқиной Содиқовалар замон билан ҳамнафас яшайдиган оила вакилларидан. Улар шунча имконият яратилган бир пайтда бекор ўтиришни ўзларига эп кўрмай, корхона ташкил қилишни режа қилишди. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Навоий бўлимида хизмат қилаётган F. Содиқов соғлиги туфайли ишда ортиқ қололмасди. Исмига монанд Ғайрат, интилиш руҳи уни "Хатирчи полиграфия сервис" хусусий корхонаси ташкил этишга ундади.

 — Дастлаб ТИФ Миллий банки Навоий бўлимидан ўн миллион сўм кредит олиб, ишни бошлагандик, — дей­­ди биз билан суҳбатда тадбир­кор F. Содиқов. — Олинган маблағэвазига керакли жиҳоз, техникалар­ни келтирдик. Ўшанда бир нафар ишчи-ходимимиз бор эди. Ҳозир улар сони етти нафарга етган. Иш­ла­­римизни харидорбоп маҳсулотлар етказиб беришга қаратганимиз боис, мижозларимиз сони ортмоқда. 

Чиндан ҳам тадбиркорликда ишнинг кўзини билиш, бозордаги талаб ва таклифни ўрганиш асқо­тади. F. Со­диқовнинг банк соҳасида ишлаб, тажрибага эгалиги корхона ишлари жадаллашишида кўмакчи бўлди. Илк йилларда корхона тўртта ташкилот билан шартнома имзолаган бўлса, бугун уларнинг сони ўттиздан ошган. Бу эса маҳсулотларни ўз вақтида етказиб берилаётгани, нархи ҳам мижозларга маъқул кела­ётгани билан боғлиқ. Қолаверса,  ишчилар учун уч маҳал иссиқ овқат, ювиниш, дам олиш хоналари мав­жуд. Ишхонадаги шароитдан мам­нунлик ишчиларнинг ҳам масъ­улият билан меҳнат қилиши, иш унум­дор­лиги ошишида муҳим ҳисса бўлиб қўшилаётир.

— Яқинда вилоятимизда бўлиб ўтган XI ҳудудий саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржасида муно­сиб иштирок этдик, — дейди суҳба­тимизни давом эттириб F. Содиқов. — Маҳсулотларимиз ха­ридорларга манзур келди. Ярмарка­нинг ўзида ўндан ортиқ ташкилот билан шарт­нома имзоладик. Ишлар­нинг риво­жи кишига яна интилиш, шижоат бе­раркан. Президентимиз ташаббуси билан кредит олиб, тадбиркорликни бошлаш учун бугун уйда ўтирган оддий киши ҳам им­тиёзга эга. Илгарилари бу нарса бироз қийинчиликлар билан амалга ошарди. Ҳозир эса бир маҳалланинг ўзида бир қанча тадбиркор оилалар бор. Буларни кўриб, хурсанд бўла­ман. Келгусида талабларни ўрганган ҳолда полиграфия соҳасини кенгай­тириб, кичик босмахона ташкил қи­лишни, газета, журналлар чоп этиш­ни ният қилганман.   

Ўтган йили тадбиркор ТИФ "Мил­лий банк" Навоий бўлимидан 36 миллион сўм кредит олиб, мебелчи­ликда зарур икки томонлама кеса­ди­ган Хитой технологиясини кел­тир­ди. Бугунги кунда "FAROVON MEBEL" бренди остидаги ошхона, ётоқхона, офислар учун турли ди­зайн­даги мебеллар бозорда ўз ўр­ни­ни топган. Ишлаб чиқариш ҳажми бир ойда ўртача 60-70 миллион сўмга етади. Аҳамиятлиси, бу ерда яна беш киши иш билан таъминланди. Ишчиларнинг аксариятини коллеж битирувчилари ташкил қилади.

— Ишлашимиз учун етарли ша­роитлар бор, — дейди уста Абдулла Покиев. — Маошимизни вақтида оламиз. Асосан, мижозларнинг истак-хоҳишига қа­раб, улар кутган дизайнда мебеллар ясаймиз. Ҳозир нафақат аҳоли, бал­ки ташкилотлар буюртмаси асоси­да ҳам иш олиб бораяпмиз. 

Халқимизда "Иш билганга минг танга", деган ажойиб бир нақл бор. Ишбилармонлик билан йўл тутиб, бундан даромад топаётган тадбир­корларнинг ҳалол меҳнати таҳсинга лойиқ. F. Содиқовнинг айтишича, улар оилавий фаолиятларини кен­гай­тириб, янги иш ўринлари яра­тишни режалаштиришган. Даромад ошиши эвазига эса уйлар қуриш, машина харид қилишни ният қи­лиш­ган. "Меҳнатнинг таги роҳат", деб шуни айтсалар керак-да. Имко­ниятлардан унумли фойдаланиб, ўзига ҳам, юртига ҳам барака кел­тир­аётган бу каби тадбиркорлар сафи кўпаяверсин деб қоламиз.

Зулфия  БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2792 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus