Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Интилганга толе ёр


Нодира опа ишчи оиласида туғилди. Онаси мактабда хизматчи бўлиб ишлагани боис, ёшлигида кунининг асосий қисмини унга ёрдам бериш мақсадида таълим даргоҳида ўтказди. Шунданми, тақдирини айнан мактаб, ўқувчилар билан боғлашни дилига тугиб қўйди.

Орзулари йўлида ёш қиз ти­нимсиз изланди. Ҳатто иш устида ҳам қўлидан китобни қўймай, олий маълумотли бўлишга астойдил ҳаракат қилди. Интилганга ҳамиша толе ёр бўлган. Табиатан ти­ришқоқ бўлганлиги боис, у та­ла­ба бўлиш бахтига эриш­ди. Ўқишини имтиёзли та­мом­лагач, ўзи таъ­лим олган мактабда бош­лан­ғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга кир­ди. Турмушга чиққач эса оила­вий шароити туфай­ли фаолиятини Уч­қу­дуқ ту­ма­нидаги 10-умумий ўрта таъ­­лим мактабида да­вом этти­ришига тўғри кел­ди.

— Бошланғич таълим илм, заковатнинг пойдевори ҳи­собланади, — дейди қаҳра­мо­­нимиз. — Мактаб осто­на­сига эндигина қадам қўйган болажонлар билан ишлаш­нинг алоҳида қийинчилиги ва қувончли тарафлари бў­ла­ди. Улар устоз аталмиш буюк зотни илк бор сизнинг қиё­фангизда кўради. Бола­ни ўйиндан таълимга, янги ке­лажакка тайёрлаш, унинг ру­ҳияти, куртак отиб кела­ёт­ган, ҳали ўзи тўла англаб ет­­маган орзуларини ўрга­ниш эса алоҳида масъу­лият­ли вазифа ҳисобла­нади.  

Мамлакатимизнинг Би­ринчи Президенти устоз ва мураббийларга йўллаган таб­рикларидан бирида "Ўз ишидан қониқмасдан, доимо янгиликка интилиб, билим ва малакасини ошириш устида ишлайдиган, ҳаёт билан ҳам­қадам бўлиб яшайдиган ўқи­тувчи ва муал­­лим­ларгина ҳар то­мон­лама етук инсон­ларни камол топ­тиришга қо­дир бў­ла­ди", деб айт­­­ган эди­­лар. Но­­дира Қо­дирова ўзи­­да ана шун­дай хис­­лат­лар­ни шакл­лан­­тира ол­ган ус­тоз­лардан.

У бир не­ча бор ту­ман, ви­лоят, республика ми­қёсида таш­кил этилган тан­ловларда иштирок этиб, фах­рий ёр­лиқ­ларга эга бўл­ган. 2008-2015 йилларда мак­таб таъ­ли­мини ривож­лан­тириш ло­йиҳаси бўйича ўқув семи­нар­­ларида қатна­шиб, энг фаол тренер но­ми­нация­си­ни қўлга ки­рит­ган. Шундан сўнг иш тажри­баси ўзи фао­­лият олиб бо­раётган туман миқёсида омма­лаш­ти­рилди.

Кўп йиллик меҳнатлари инобатга олиниб, 2016 йил­да Нодира Қодирова "Халқ таълими аълочиси" кўкрак ни­шони билан тақдирланди. 

— Бу нишон менга янада ғайрат, куч бағишлади. Ол­дим­даги масъулиятимни оши­ришга ундади, — деб ҳая­жон­дан кўзига ёш олади муаллим. — Мен мана шун­дай машаққатли ва шараф­ли касбнинг эгаси эканли­гим­дан, ҳаётимнинг 30 йил­лик даврини жажжи бола­жон­­ларга бағишлаганимдан беҳад мамнунман.

Дарҳақиқат, ана шундай кам­суқум, фидойи, юксак салоҳиятли устозлар бор экан, эртанги кунимиздан уми­димиз катта. Шоирнинг ушбу сатрлари эса уларнинг шаънига айтилган буюк ҳа­қиқатдир:

Ўзгалар фарзандин бағрига олиб,

Камтарин ҳаётин бир изга солиб,

Кўплардан бойликда орқада қолиб,

Фақат фидойилар ишлар мактабда.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Кўрилганлар сони: 940 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus