Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Импортни қисқартиришда маҳаллийлаштириш дастурининг ўрни


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 де­кабр­даги ПҚ-2698 сонли қарорига асосан, вилоятимизда жорий йилнинг биринчи ярмида маҳаллийлаштириш дастурига кири­тил­ган корхоналар томонидан 49,9 миллиард сўмлик тайёр маҳ­су­лотлар, бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилди. Шу жумладан, ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарил­ган маҳсулотлар 8,2 миллиард сўмликка етди, бу режага нисбатан 193,9 фоизни ташкил этди.

Дастур доирасидаги корхоналар жами 823,7 минг АҚШ долла­ри миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилишди. Бундай натижалар юртимизда кичик бизнес вакилларининг қўллаб-қувватланаётгани, уларга яратиб берилаётган соғлом рақобат муҳити эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Изланишлар натижасида қўлга киритаётган ютуқларимиз салмоқли, бироқ ҳали кўплаб ишлар навбат кутмоқда. Шу туфай­ли тадбиркорлик маҳоратини ишга солиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хилма-хиллигини ошириш ва сифатини экспортбоп даражага етказиш ишбилармонлар олдида турган муҳим вазифа бўлиб қолаверади.

Темур НАРЗИЕВ,

вилоят статистика бошқармаси саноат статистикаси

бўлими бош мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2886 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus