02.06.2017 13:25:42
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий органларининг жорий йил дастлабки чорагидаги фаолиятига бағишланган йиғилишда қимматли қоғозлар бозорини ва корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилгани қайд этилди.
Мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятлари томонидан ҳисобот даврида 1,4 триллион сўмлик акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқарилди ҳамда уларнинг айланмаси 1,1 триллион сўмни ташкил этди. Бозор мутахассисларидан 21 нафари аттестациядан ўтказилди ва малака гувоҳномасига эга бўлди. Профессионал фаолият юритишга доир лицензиялар 128 тани ташкил этмоқда.
Чорак давомида марказ ва унинг ҳудудий органларига қарийб 280 та мурожаат келиб тушди. Йиғилишда уларнинг бир қисми бўйича 150 миллион сўмлик дивидендлар тўлаб берилгани қайд этилди ва қонунбузилишларининг олдини олиш, камчиликларни бартараф этишга оид ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар, Ягона дастурий-техник мажмуанинг ишга туширилиши ҳамда Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази ДУК фаолиятининг ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларнинг эътибори корпоратив ахборот ягона портали орқали акциядорлик жамиятлари веб-сайтларининг қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилди.
Таъкидлаш лозимки, бошқармамиз мутахассислари Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари ва қонунлар олдимизга қўйган вазифа ҳамда талабларни бажариш бўйича, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида қатор тадбирларни амалга оширишмоқда. Акциялар чиқариш ва сотиш, ёшлар, айниқса, олий ўқув муассасалари битирувчилари билан соҳага оид суҳбат ва семинарлар, акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказиш, хорижий инвесторларни жалб этиш, йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Дастлабки уч ой давомида махсус лицензияга эга бўлган инвестиция воситачиси "Navoiy vaqt" МЧЖ томонидан иккиламчи бозорда еттита шартнома орқали 168 101 дона, 263 370,12 минг сўм миқдорида биржадан ташқари акцияларнинг олди-сотди битимлари рўйхатга олинди. 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, уларга тўланмаган 7,3 миллион сўмлик дивидендлар ундириб берилди.
Актам АМИНОВ,
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази вилоят бошқармаси мутахассиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:213
Кўриб чиқилган:139 (65%)
Кўриб чиқилмоқда:74 (35%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а