Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Илғор соҳа ходимлари рағбатлантирилди


Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан мазкур тармоқда меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари муносиб рағбатлантирилди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида жорий йил қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган тарихий юксалиш йили бўлди. Айниқса, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган тарихий қарор ва фармонлар, мустаҳкам ҳуқуқий база мазкур йўналишни янги босқичга олиб чиқишни кафолатлади. Бунинг пировардида, стратегик аҳамиятга эга бўлган тизимда юксак натижаларга эришилмоқда.

Ўтган йилдан эътиборан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” кенг нишонланаётгани ҳам соҳада меҳнат қилаётган жонкуяр ва заҳматкаш деҳқон-фермерларимизни кучига-куч, шижоатига шижоат қўшди.

Вилоятда пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларида эришилган ютуқлар, яратилган мўл-ҳосил соҳага илмий ёндошувнинг амалий ифодаси бўлди.

Жорий йилда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча тармоқларида қиймати 972 миллиард 800 миллион сўмлик 321 та лойиҳалар амалга оширилаётгани эса тармоқни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Бу йил вилоятда 801 тонна пилла, 180 минг тонна ғалла, 83 минг тонна пахта етиштирилди. Бугунги кунда вилоятда етиштирилган пилланинг 92 фоизи, пахтанинг эса 100 фоизи шу ернинг ўзида қайта ишланмоқда.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг фармонларига асосан 3 нафар соҳа фидойиларига турли даражадаги давлат мукофотлари ҳамда 65 нафар миришкорларга “Қишлоқ хўжалиги фидойи”, “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишони, “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”лар топширилди. 

— Бугун фермер ва деҳқонлар учун айни ишлайдиган давр келди. Ишлайман, деган одамга ҳамма шароитлар яратилган. Айниқса, фермер хўжаликлари орасида кенг тармоқли хўжаликларнинг кўпайиб бораётгани соҳа тараққиётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мен ҳам 20 йилдан буён фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Ҳақиқий фермер аввало ерни севиши, у билан тиллаша олиши, унга садоқат билан хизмат қилиши керак. Шундагина она замин ҳам деҳқонни ўз неъматлари билан сийлайди. Бунга фаолиятимнинг ўтган даврида амин бўлдим. Деҳқон захмат чекмаса, натижа кутилгандек бўлмайди. Шу боис, ҳамиша бу анъанага амал қилиб кам бўлмадик. Эл олдида юзимиз ёруғ, — дейди  Хатирчи туманидаги “Умид-27” фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳусниддин Ризоқулов. —Юртимизда меҳнат қилган одам барака топиши, эъзозланиши, рағбатланиши менинг фаолиятимда ёрқин ўз исботини топди. Президентимизнинг фармонларига асосан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Шуҳрат” медалига лойиқ топилдим. Бу рағбат менга янада куч ва ғайрат бағишлади. Эндиликда янгича руҳ билан, янгича шижоат билан ишлашимиз керак. Бу эътибор ва ишонч учун Президентимиздан чексиз миннатдорман.

Тадбир муносабати билан соҳа ходимлари учун Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тўйхонасида байрам дастурхони ташкил этилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1327 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus